#бугун_қабул...
Президент топшириғига кўра, шаҳар-туманлар ҳокимлари сайёр қабулларини асосан “Халқ қабулхоналари”да ўтказишмоқда. Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун фуқароларнинг мурожаатларини шу манзилда тинглади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган шахсларнинг мурожаатлари ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар алоҳида назоратга олинди.
Қабул давомида маҳалланинг ички кўчаларини “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида асфальтлаштириш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, хонадон таъмири, ер ижара шартномасини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, хусусий боғча очиш, субсидияга уй-жой, тикув машинаси олиш каби 50 дан ортиқ сўровлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксариятини шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилиб, тегишлилиги бўйича даҳлдор ташкилотлар масъулларига йўналтирилди.






