Вилоят ишчи гуруҳи томонидан бир ҳафта давомида Тўрақўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларда тадбиркорликни йўлга қўйиш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Баҳриддинов, солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов ҳамда туман ҳокими Ш. Қосимов иштирокида ўрганиш якунларига бағишланган тахлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Олти ой якуни билан туманда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар сезиларли даражада ўсган. Солиқ инспекцияси даромадлар режаси ҳам 104,9 фоизга етган. Бироқ, даромад манбаларининг кўпчилиги бўйича режага нисбатан паст ижро ҳолати кузатилган. Йиғилишда, шунингдек, бандлик дастури ижроси, хориждан қайтган кам даромадли мигрантларни банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, маҳалла банкирлари томонидан ажратилган кредитлар самарадорлиги, микролойиҳаларни ишга тушириш, муаммоли кредитлар ҳолати каби масалаларда ҳам ахборот берилди. Масъулиятсизликка йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди ва келгуси вазифалар қатъий белгилаб олинди.






