Байрам тадбирлари кўтаринкиликда ўтказилади
Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида барча жойларда бўлгани каби Тўрақўрғонда ҳам қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда. Маҳаллаларда, муассасаларда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остидаги тадбирлар давом этяпти.
Асосий тадбир эса ёзги Амфитеатрда бўлиб ўтади. Бунинг учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Майдон байрам мадҳини акс эттирувчи паннолар, гуллар билан безатилади. Туман маданият бўлими жамоаси ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт, кўргазмали чиқишлар намойиш этилади.
Туман ҳокими Шерали Қосимов эрта тонгдан ана шу ҳозирликларни мутасаддилар иштирокида ўрганиб, энг улуғ, энг азиз байрамни халқимиз юқори кайфиятда нишонлаши бўйича қўшимча тавсиялар берди.






