#Ватан_учун_миллат_учун_халқ_учун
Тўрақўрғон туманида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги байрами катта тантана билан нишонланди.
Мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли янгиланишлар жараёни туман ҳаётида ҳам акс этмоқда.
Байрамона безатилган Ёзги Амфитеатрда ташкилланган тадбир аввалида туман ҳокими Шерали Қосимов жорий йилнинг етти ойида амалга оширилган ишлар қамраб олинган табрик сўзини ўқиб эшиттирди. Жумладан, маҳаллаларда турли манбаалар ҳисобидан 38,7 километр ички йўллар асфальтлаштирилди, 9,1 километр ичимлик суви тармоғи тортилди, 48,6 километр электр тармоғи янгиланиб, 18 та янги трансформатор ўрнатилди. 6 та маҳаллага томорқа сувлари чиқарилди. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳам ошириб бажарилди. 19 644 та янги иш ўринлари яратилди. Бундай хайрли ишлар давом этмоқда.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури, таниқли санъаткорлар Элёрбек Мелибоев, Руҳшоналарнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрам кайфиятини улашди.






