38-умумтаълим мактаби янги ўқув йилига тайёр!

Президентимизнинг “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-454-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил Инвестиция дастури доирасида Тўрақўрғон туманида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон маҳалласидаги 540 ўринли 38-умумтаълим мактаби учун 7 миллиард 400 миллион сўм ажратилган маблағ эвазига мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва янги спорт зали қурилди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов ушбу таълим муассасада янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди. Бу йил 3 та синфда 69 нафар ўқувчилар биринчи марта мактабга келишади. Уларга дарсликлар ва Президент совғалари тахт қилиб қўйилган.

2 сентябр куни мактабнинг очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.