#Ватан_учун_миллат_учун_халқ_учун!

Мустақиллик байрами арафасида "Бахт"  маҳалласи янги бинога эга бўлди

Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини 2015 йилгача жамоатчилик асосида фаолият юритилган, табиийки уларнинг хизмат биноси ҳам бўлмаган.

Кейинги йилларда маҳалла тузилмасига эътибор кучайгани туфайли бу ерда ҳам расман ишлашга ўтилди.

Шуни инобатга олиб,  ҳомийлик асосида лойиҳа қиймати 325 миллион сўмлик замонавий бино қурилишга киришилди. Бинода маҳалла еттилигининг фаолияти учун барча шароитлар яратилган.

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида ана шу кўркам бино фойдаланишга топширилди. Тадбирда  туман ҳокими Шерали Қосимов иштирок этиб, йиғилганларга табрик ва эзгу тилакларни билдирди. Тўрақўрғонда амалга оширилаётган ижобий ишларни эътироф этди.

Маҳалла аҳли нуронийлар бошчилигида ислоҳотларда фаол бўлишга сўз бердилар.