Ҳар бир байрам аҳолига қулай имкониятлар яратилиши билан янада завқли ўтади.Шулардан бири бозорлар тўкинлигини таъминлашдир. Серобчилик ўз ўрнида арзончилик демакдир.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Насриддинов, туман прокурори ўринбосари С.Умаровлар марказий деҳқон бозорида мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган озиқ-овқат ярмаркасини ҳам бориб кўрдилар.

Пештахталарни ҳар куни янги ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, фермер хўжаликларида етиштирилган полиз экинлари, гўшт, тухум кабиларни кўпроқ етказиш орқали нарх-навонинг мўътадиллигини таъминлаш топшириқлари берилди. Чунки аҳоли нафақат кундалик рўзғор, балки куз-қишга заҳира омборини тўлдиришга ҳам киришган.