"Билимлар куни"  муносабати билан хизмат йўриқномаси ўтказилди

Эртага Тўрақўрғон туманидаги барча умумтаълим мактаблари,  давлат ихтисослаштирилган махсус таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланади.

Шу муносабати билан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ўқувчиларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиб, мактабларига етиб келишлари, тадбирлар тартибли ўтказилиши учун амалга ошириладиган ишлар хизмат йўриқномасида белгилаб олинди.

Унда туман ҳокими Шерали Қосимов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар зарур вазифаларга тўхталиб ўтдилар. Мактаблар олдида автомобиллар ҳаракати учун чекланган тезлик жорий этилгани эслатиб ўтилди.

Бир сўз билан ифодаланганда эртага таълим даргоҳларидаги тадбирлар чинакам байрам тусини олиши зарур, дейилди йўриқномада.