Ахсикентда йирик экотуристик лойиҳа амалга оширилмоқда

Археопарк ҳудудида тўртта очиқ осмон ва экспонатлар музейи, рамзий дарвоза ҳамда мудофаа девори қурилишига ҳамоҳанг равишда Сирдарё соҳилида туристик манзиллар бунёдкорлиги ишлари старт олди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов июль ойида Ахсикент атрофида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, қурилиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини берган эди.

Куни кеча «Шеробод туризм» МЧЖнинг Ахсикент ва Сирдарёнинг чап соҳилини боғловчи 1,5 километрлик дор йўли, истироҳатгоҳ, модулли меҳмонхона, капсула, ўтов уйлари ташкил этишни кўзда тутган лойиҳаси ижроси вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

- Туризм лойиҳалар учун берилган янги имтиёзлар бизга қўл келмоқда. Лойиҳанинг ер, топотасвир ва бошқа ишларини якунладик. Экспертиза хулосалари олинди. Дор йўли ва осма кўприк қуриш бўйича Россиянинг «Скадо» компанияси билан музокара олиб боряпмиз, - дейди Шерзод Пўлатов.

Лойиҳа бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди