Тўрақўрғондан Юксалиш массивигача бўлган катта айланма трасса йўлида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, йўл чети бегона ўт-ўланлардан тозаланяпти, ариқ-зовурлар кавланиб, бетонлаштирилиб, сув равонлаштириляпти. Хусусий боғ ораларига экилган ва пишиб-етилган ҳосил йиғиштириб олиниб, ўрни келгуси экинга ҳайдаб, тайёрланяпти. Дарахтларга шакл берилиб, танаси оқланяпти.
Йўл бўйидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этиб бориляпти. Таъмирга муҳтож йўл қатламларига белгиланган тартибда асфальт ётқизиляпти. Бунда тумандаги ташкилот ва корхоналарнинг техник ходимлари, ободонлаштириш бошқармаси жамоаси меҳнати алоҳида таъкидга муносиб.
Наманганда ўтказиладиган нуфузли тадбир – Камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижалар ва навбатдаги вазифаларга бағишланадиган Форумга туманда ҳам муносиб тайёргарлик кўрилмоқда.






