🔰 Ҳудудларда содир этилган жиноятлар кенг жамоатчилик муҳокамасида
Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи, подполковник Ж. Хусайнов томонидан Ўзбекистон маҳалласида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.
Муҳокама йиғилишига маҳалла ҳудудида яшовчи фаоллар, оқсоқоллар, ёшлар таклиф этилиб, содир этилган жиноят тафсилотлари эшиттирилди. Иштирокчилар уни келтириб чиқарувчи омиллар ва олдини олиш мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.
Муҳокама якунида иштирокчиларга ўз мулкларини ўзлари асраши кераклиги, жиноят содир этилиши учун шароит яратиб бермаслик, хонадонларни қўриқлов пултига улатиш, бугунги кунда кўп фуқаролар жабр кўраётган кибер жиноятлар, яъни банк пластик карталарининг ҳимоя рақамларини бегона шахсларга бермаслик, уяли алоқа воситалари орқали шубҳали ҳаволаларни очмаслик, бунинг оқибатида бир қанча оилалар ҳаловатини йўқотиши тўғрисида тушунтириш берилди.






