Янгиликлар
"Энг чекка қишлоқлардаги ички кўчалар ҳам асфальт қилинади!"
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков соҳа мутасаддилари билан ўтказган режалаштириш муҳокама тақдимотида шундай деди.
- Марказдаги йирик кўчаларимиз янгитдан қурилди. Навбат энг чекка қишлоқларимиздаги ички кўчаларга! Лойиҳа ҳужжатлари пухта бўлиши, қуриладиган кўчаларимиз кўп йиллар хизмат қилиши шарт!
Шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган йирик қурилиш ишлари ҳам тақдимот қилинди.
Ўзбекистон аҳолисининг сони ҳақида маълумот берилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 35 млн. 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.
Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.
2021 йил сентябр ойида аҳоли 35 миллионга етгани маълум қилинганди.
#Saylov_2021⚡️⚡️⚡️Markaziy saylov komissiyasidan xushxabar!
📱Endilikda "Saylov2021" mobil ilovasini nafaqat Google Play tizimi orqali, balki iOS operatsion tizimi orqali ham bepul yuklab olish mumkin.
📌 "Saylov2021" mobil ilovada saylovlarga oid barcha yangiliklar boʻlib, ular kunma-kun yangilanib boradi. Shuningdek, u yerda saylovchi, saylov komissiyasi aʼzosi, kuzatuvchilar, nomzodlar va ularning ishonchli vakillari uchun barcha zarur huquqiy axborotlar mavjud.
✅ Mobil ilovani yuklab oling va muhim siyosiy jarayon yangiliklaridan xabardor boʻling!
Наманганда «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган пресс-тур ташкил этилди
Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирокидаги пресс-турнинг дастлабки манзили “Ўзмиллийбанк” АЖ Наманган вилояти филиали бўлди. Мазкур филиалнинг Наманган вилояти бўйича бўлимлари мавжуд. Жумладан, Наманган, Уйчи, Учқўрғон ва Чортоқ туманларида банкнинг тўртта филиали, Косонсой, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида учта банк хизматлари марказлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Мазкур филиаллар ва банк хизматлари марказлари томонидан ажратилган кредит ҳисобидан Намангандаги катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлаткичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил этилган.
– Охирги уч йилда Наманган вилоятида 30 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси молиялаштирилди, – дейди "Ўзмиллийбанк" АЖ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси Отабек Ҳошимов. – Бунинг натижасида 1500 дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди. Банкимиз томонидан Наманган вилояти ҳудудида жами 25 минг 800 мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 14 минг 400 таси жисмоний шахс бўлса, 11 минг 400 таси юридик шахс ҳисобланади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 21 та банкомат, 18 та инфокиоска, 2253 та савдо терминали тақсимланган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш учун шаҳар ҳудудида тўртта валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи битта автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси (банкомат) хизмат кўрсатмоқда.
Банк филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилган. Банк мижозларининг 21 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунда ҳисоб рақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ва тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверцион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.
Журналистлар ва блогерлар иштирокидаги пресс-тур икки кун давом этади. Тадбир иштирокчилари банк томонидан молиявий қўллаб-қувватланаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам танишишади.
Ўзбекистон Республикасида Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсгадоир маълумотларни йиғиш тартиби қуйидагича амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:
болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;
ижтимоий муассасаларда;
диний муассасаларда;
шифохоналарда ва бошка соғлиқни саклаш ташкилотларида;
зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;
қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халкаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халкаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.













