Вилоят ҳокими ёрдамчиси соврини учун

Ёшлар масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига етказилган шу даврда маҳаллаларда ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимининг жорий этилиши тарихий жараёндир. Мана, уларнинг фаолиятида амалий ишларни кўряпмиз.

Президентимизнинг ҳар бир мактаб битирувчиси биттадан хорижий тилни ўрганиши ва мусиқа асбобларини чалишни ўзлаштириши ҳақидаги тавсияларига амалий жавоб сифатида Яккатом маҳалласининг ёшлар етакчиси Жамолхон Эргашхонов 22-мактаб юқори синф ўқувчилари ўртасида “Истиқболли ёшлар” лойиҳаси доирасида инглиз тили билимдонлари кўрик-танловини ўтказди.

Якуний босқичда иштирок этган 25 нафар қатнашчидан Ниҳола Валижонова биринчи ўринни эгаллади ва замонавий телефон аппаратига эга бўлди. Кейинги ўринларни банд этган Баҳринса Машрабхонова, Ойшахон Рустамхоновага ЁИ агентлиги туман бўлими бош мутахассиси Нилуфар Алиева ҳамда мактаб директори Дилором Тожибоевалар Фахрий ёрлиқ ва китоб совғаларини топширишди.

#Инфографика

Хизматлар соҳасида 2024 йил давомида амалга ошириладиган истиқболли режалар

📊  Прогноз кўрсаткичлари асосида 2024 йил якуни билан хизмат кўрсатиш хажми 23,5 трлн.сўм,  ўсиш сурати 119,0 фоиз бўлиши кутилмоқда.

📝 Мазкур соҳада 162 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

📈 Хизматлар соҳасида жами 5 мингта янги хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиши режалаштирилмоқда.

📋 Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2100 та е-аукцион  электрон платформаси ҳамда 1854 та к-савдо электрон платформасига  жойлаштирилади ва савдога чиқарилади.

✅  Хизмат кўрсатиш соҳасида 5 та янги йирик лойиҳаларини босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилмоқда.

🏨 Қолаверса, бир қатор йирик меҳмонхоналар ва савдо шоҳобчалари ўз фаолиятини бошлайди.

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ахборот хизмати