Янгиликлар
85 ТА ОИЛА МЕҲР-МУРУВВАТДАН БАҲРАМАНД БЎЛДИ
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Президент қарорига асосан Тўрақўрғон туманидаги 85 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда истиқомат қилувчи 171 нафар мактаб ёшидаги фарзандларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик пул берилгани юртимизда инсон қадр-қиммати нақадар улуғланаётганига яна бир далолатдир.
Бозорбоши маҳалласида яшовчи Назира Қосимованинг тўрт нафар фарзанди бор. Оилага икки миллион сўм берилганидан болажонлар ўта хурсанд. Чунки мактабга боришларига ўқув қуроллари, кийим-кечак олишда муаммо йўқ. Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи Дилшода Юлдашева эса Тўрақўрғон 1-касб-ҳунар мактабида тикувчилик бўйича таҳсил олаётгани, ўзи ва укасига берилган бир миллион сўм ўзларининг кам-кўстини битиришда ота-онасига катта ёрдам бўлганини, келгусида Юртбошимиз ишонган иқтидорли ёшлар сафига қўшилишини билдирди.
Туман бўйича жами 85 миллион 500 минг сўм маблағ мана шундай эҳтиёжманд хонадонларга тарқатилди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари
Аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 20 дан ортиқ давлат органлари жалб этилган бўлиб, ишчи комиссия таркиби тасдиқланган.
Ушбу аҳолини рўйхатга олиш тадбирида Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
- аҳолини рўйхатга олиш бўйича методика ва қўлланма материаллар тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдикдайди;
аҳолини рўйхатга олиш хужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ҳодимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олиш варағидаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни ўз вақтида олиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
аҳолини рўйхатга олиш хужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўкитиш тартибини белгилайди, ҳудудий статистика бошкармалари ҳодимларини ўкитишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиққўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда аҳолини рўйхатга олишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
Ўзбекистан Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистан Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 2023 йилда аҳолини руйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини (шу жумладан, SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва бошқалар) мувофиқлаштиради;
аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ҳудудий комиссиялар билан биргаликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
шахсга доирмаълумотларгаишловбериштартибинибелгилайдивауларгаишловберишниамалгаоширади.
ЯНГИЧА КЎРИНИШДАГИ УЙ-ЖОЙ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛАДИ
Тўрақўрғон марказидаги Агробанк, туман прокуратураси, ФҲДЁ сингари идоралар жойлашган Ал Фарғоний кўчасида қад ростлаган муҳташам турар-жой мажмуасига кўпчиликнинг назарига тушган бўлса керак. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги куни арафасида ана шу бинони фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Ҳозир эса мазкур ҳудуд ободонлаштириляпти, бино ичида эса пардозлаш ишлари охирига етказилмоқда.
- Корхонамиз томонидан бир неча босқичда турар-жой мажмуаларини қуриб, эгаларига топшириш режалаштирилган. 1 сентябрга дастлабки 29 та хонадон тўла битказилади, - дейди «Акташ глобал трейди» хусусий корхонаси иш юритувчиси Орифхон Мансуров. – Кейин эса яна шунча хонадонда яшаш учун шароит яратилади.
Ҳали пардозлаш юмушлари охирига етказилмаган бўлса-да, шундоғам шинам тус олган уйларни кўриб, очиғи, ҳавасимиз келди. Чунки улар аввалги «дом»лардагидек тор ва биқиқ эмас. Ҳаттоки даҳлиз (коридор) ҳам кенг. 2 хоналисида бемалол битта оила рўзғор тебратса бўлади. 3 хоналиси эса жудаям қулай.
16 миллиард сўм харажат қилинаётган мазкур қурилиш объектини ҳамюртларимиз узоқ муддатли ипотека кредити асосида олишмоқда. Бу эса аҳоли учун яна бир ғамхўрлик демак.
ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН
Статистик маълумотларга қараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг маълум қисми пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишлари туфайли содир бўлади. Айниқса, серқатнов йўлларда бу хавф янада ортади.
Туманимиз марказида ҳам шундай жойлар мавжуд. Пиёдаларнинг шошиб юришлари, рўпарада ер ости йўли бўлсада, эриниб, катта йўлдан ўтишлари кўплаб кузатилади. Шу боис Наманган шаҳридан Тўрақўрғон марказигача бўлган 3 километр автомобил йўлининг икки чети темир панжаралар билан муҳофазаланмоқда. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 300 миллион сўм маблағ ажратилди.
Энди ҳамма гап тўсиқларни асрашда ва тартибларга риоя этишда. Агар одамлар бу ғамҳўрликни қадрласалар ўзлари учун кони фойда.
АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАЙДОНИ
унда барча масалаларни ҳал этишга имконият мавжуд
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Президент сифатида фаолиятларини бошлаган илк кунлариданоқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган адолатли тамойилни илгари сургандилар. Ўтган давр ичида бу амалга ошди, фуқаролар мурожаатларини сайёр қабулларда, турли тадбирларда, хонадонма-хонадон юришларда билдиришмоқда.
Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар мактабида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари учун “Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш майдони” ташкил этилди. Унда иқтисодий ва суд-ҳуқуқ идоралари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинганларга хизмат кўрсатилди.
Тадбирда сектор раҳбари, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, шу азиз Ватанимиз равнақи учун барча меҳнат қилиб, оиласи фаровонлиги, ўзининг чиройли турмуш тарзини яратиши лозимлиги ҳақида гапирди. Мана, ишлайман деганга 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари, касб-ҳунар эгаллаб, банк кредити олиш истагидагиларга имкониятлар мавжуд. Агар қайсидир масалада психологик ёки ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, мутахассислар шу ерда. Малакали шифокорлар эса соғлиғида муаммоси борларни текширувдан ўтказади. Хуллас, бу майдонга шунчаки келиб-кетишга ўрин йўқ.
200 дан ортиқ фуқаролар қатнашган тадбирда 170 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтди, 23 кишига ишга жойлашиш, 22 кишига касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланма берилди. Шу билан бирга 9 нафар аёлга тикув машинаси, 6 кишига печ, 7 нафарига қўй тарқатилди. 18 қатнашчи ҳуқуқий маслаҳатлар олди.
“Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш майдони” фаолияти ҳар куни давом этади.












