Янгиликлар
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида
2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.
Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.
Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
🌐 Namangan viloyati Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy sahifalari👇
Telegram (http://t.me/aokanamangan) | Instagram (https://www.instagram.com/namanganaokb/) | fecebook (https://www.facebook.com/aoka.namangan) | web-sayt (http://namaokb.uz/)
Telegram👉https://t.me/joinchat/fzFE9WHCYoVlNDli
Telegram (http://t.me/aokanamangan)АОКА | Namangan | Rasmiy kanalOʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyati boshqarmasi rasmiy kanali.
© web-sayt🔜 http://namaokb.uz© facebook.com/aoka.namangan© instagram.com/namanganaokb
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги биносида “Ишни жамоа бажаради, масъулият эса шахсий!” мавзусида семинар бўлиб ўтди
Фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ишлаш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда замонавий ахборот коммуникация технологиялардан унумли фойдаланиш давр талаби ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, “ljro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва вазифаларини тушунтириш юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Семинарда туман ҳокимининг ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи Музаффар Шерқўзиев, туман адлия бўлими раҳбари Фароғат Раззоқова қатнашди.

Семинар
ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК: НЕГА БУНЧА ЭРТА?
Барча туманларда бўлгани каби Тўрақўрғонда ҳам одатда, келгуси йил ғалла ҳосилига тайёргарлик авжи пахта терими давом этаётган паллада амалга ошириларди, яъни, ғўза қатор ораларига октябр-ноябр ойларида уруғ сепиларди. Бу йил эса августнинг ярмидан бошлаб ҳозирлик кўриляпти, нега бунча эрта?
“Борилла Акбарович” фермер хўжалигида ушбу масалага бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда республика Уруғчиликни ривожлантириш маркази вилоят бошқармаси раҳбари Ойбек Ҳайдаров, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тўлқинжон Ботиров ва туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Ҳакимжон Раҳимов иштирок этишди. Айтиб ўтилганидек, деҳқончиликда “эрта эккан-эрта ўради”, деган нақл ҳамиша исботини топган. Табиий иссиқ кунларда тупроққа тушган уруғ албатта серҳосил ва касалликларга чидамли бўлиб унади.
Туманда 2022 йил учун 4880 гектар майдонга, шундан 700 гектар очиқ майдонга, 4180 гектар ғўза қатор ораларига бошоқли дон экиш режалаштирилган.
Семинарда фермерларга ерларни экишга сифатли тайёрлаш ва бошқа агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар берилди.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ҲИМОЯДА
Тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида хотин-қизлар ва гендер тенглик масаласи ниҳоятда долзарб ва бу давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Шу маънода Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси зиммасидаги вазифалар кўлами ниҳоятда кенг. Улар жойларга бориб, юзма-юз учрашувлар ўтказиб, аёлларнинг жамиятдаги ролини янада мустаҳкамлаш учун амалий ёрдамлар кўрсатиб келишяпти.
Ана шундай тадбир Тўрақўрғон туманида қўмита аъзоси Маҳмуджон Парпиев ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг котибият мудири Равшанбек Абдуллаевлар иштирокида бўлиб ўтди. Сенатор кейинги 5 йил ичида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 42 та ҳужжатлар қабул қилингани, шулар асосида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар хусусида гапирди. Айниқса, “Аёллар дафтари”нинг ташкил этилгани ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган кўмаклар туфайли ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларига имкон яратди.
Иштирокчилар мулоҳазалари, таклифлари, муаммолари юзасидан Маҳмуджон Парпиевга мурожаат этишди. Жумладан, Дукат маҳалласида яшовчи Дилшода Юсуфжонова ёритувчи сунъий гуллар ясаб, Корея ва Туркия давлатларига экспорт қилиш ниятида эканлиги, Исавхон маҳалласидан қандолатчилик билан шуғулланаётган Қундузхон Долимова фаолиятини янада кенгайтириш учун банк кредитига муҳтожлиги, Ёртепакўчалик Сожида Ражабова оилавий боғча очмоқчилиги, Кичик Қўрғончада яшовчи Дилфуза Каримова 2 та боқувчиси йўқ шогирдларига субсидия асосида тикув машинаси олиш зарурати борлигини билдиришди. Шу билан бирга туман ҳокимлиги кўмагида кредит олиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва шу орқали “Аёллар дафтари”дан чиқарилганлар миннатдорчилик изҳор этишди. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳистахон Қамбарова туман аёллари шундай изланишда давом этиб, янги муваффақиятларни қўлга киритишларига ишонч билдирди.
Белорус ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг янги даражаси
Наманганнинг жозибадорлиги, янги бунёдкорлик ишлари ва ўзига хос иқлим-шароити хорижликларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Айниқса, вилоятга инвестиция киритиш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдираётган инвесторлар бисёр. Белоруссиялик тадбиркорлар ҳам айни шу мақсадда Наманган вилояти ҳокими қабулида бўлди.
“Сохра” компаниялар гуруҳи раҳбари Александр Зайцев раҳбарлигидаги делегация билан самимий руҳда кечган мулоқотда логистика, мультимодаль марказларини ташкил этиш, мева-сабзавот, сут ва гўшт ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Вилоят ҳокими тақдимотидан сўнг инвесторлар футбол академиялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юқори эканини таъкидладилар. Шунингдек, гуллар юрти Наманган билан ландшафт дизайн, гулчиликни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоҳида эътиборга молик эканини айтиб ўтдилар.
Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, юкларни авиа-ҳаво йўли орқали ташиш, нарх-наво масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Учрашув якунида наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Белорус Республикасининг “Сохра” компаниялар гуруҳи ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.









