Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Фазман корхонасида бўлди
«Fazman tekstil» МЧЖ Европа стандартларига мос келадиган «Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш» билан шуғулланади
Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. долларни ташкил этиб, тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.
Корхонада Машҳур бренд остида «Костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари» ишлаб чиқарилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбари Актам Хаитовни корхона фаолияти билан таништирди ва ишчи ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни барчаси халқ розилиги ва яхши яшашлари учунлиги таъкидланди.
#ЙИЛНОМИ
2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди
Янги 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.
#байрам_шукуҳи
Янги йилни оила даврасида қарши олишга не етсин! Аммо, соғлиқ билан боғлиқ ва шунга ўхшаш заруратлар туфайли айримлар байрамни уйдан ташқарида нишонлашга мажбур бўладилар.
Ҳар йилги одатга кўра, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров сектор раҳбарлари билан марказий шифохонанинг болалар бўлимида даволанаётган 70 нафар жажжилар ва уларнинг оналарига Қорбобо ҳамроҳлигида Янги йил совғаларини улашдилар.
Шунингдек, туғруқхона мажмуасидаги 50 нафар она ва чақалоқлар ҳам йўқланди.
Сектор раҳбарлари ҳар икки бўлимдаги шароитлар билан ҳам танишдилар.
#Ташаббус
Янги йил байрами арафасида ОАВ вакиллари таклифи билан Наманган вилоятининг турли маҳаллаларида яшовчи 250 дан зиёд кам таъминланган оилалар фарзандлари учун совғалар ажратилди.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Намангандаги барча ОАВлари вакиллари ўзлари таниган, иш фаолияти давомида дуч келган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига қувонч улашиш учун таклиф билдирдилар. Уларга янги совғалари, турли ширинликлар, оила рўзғори учун озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат совғалар тайёрланди.
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ушбу совғаларни ўз эгаларига топшириш жараёни катта шодиёнага айланиб кетди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг ҳар бир совға эгаларига ОАВ вакиллари иштирокида тантанали равишда тақдим этилди.
Тадбир давомида болажонлар учун Янги йил арчаси атрофида қувноқ дастурлар намойиш этилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Янги йилда янги режалар
Кириб келаётган янги, 2024 йилда ҳам Наманган вилоятида бунёдкорлик ишлари изчил давом этади.
Хусусан, инвестиция-2024 дастури доирасида лойиҳа қиймати 81 та (614,1 млрд. сўм) объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шундан:
- 25 таси умумтаълим мактаблари, 11 та мактабгача таълим, 10 та соғлиқни сақлаш, 2 та спорт, 2 та олий таълим, 6 та сув, 1 та иссиқлик, 8 та автомобил йўллари, 7 та ирригация тармоқлари, 4 та мелиорация иншоотлари ва бошқа объектларни ташкил қилади;
- уларнинг 24 таси янги қурилиш, 50 тасида реконструкция ва 7 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.
ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНАДА УЛКАН МАҚСАДЛАР БИЛАН ҚАРШИ ОЛАМИЗ!
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.