Янгиликлар
#саховат
Ўлкамизга баҳор билан биргаликда муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Ўзида саховат, қадрият, меҳр-оқибатни мужассам этган бу паллада кам таъминланган, эҳтиёжмандларни йўқлаш энг катта савобдир.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида 40 нафар эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 нафарига реабилитация воситалари етказиб берилди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали юборилган ушбу саховат ёрдами кўнгилларни мамнуниятга тўлдирди.
Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров Рамазон ойи давомида бундай йўқлов тадбирлари мунтазам ташкил этилишини билдирди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
"Беш ташаббус" олимпиадасига старт берилди
Ёшларнинг иқтидорини намойиш этиш ва қўллаб-қувватлаш, соғлом фикрлашига кўмаклашиш, спортга ошноликларини янада ошириш, билим-тафаккурларини бойитиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашга қаратилган "Беш ташаббус" олимпиадасининг навбатдаги мавсумига старт берилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёшларга ҳар йилгидан кўпроқ муваффақиятларга эришишларида омад тилашди.
Туман маданият бўлими, Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида бадиий дастур намойиш этилди.
Олимпиаданинг маҳалла босқичи эртадан бошлаб ҳудудларда бошланади. Уларда 25737 нафар йигит-қизлар қамраб олинади.
#Сув_текин_эмас!
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида вилоятимизда ичимлик ва оқава сув хизматлари таърифларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, жорий йил 30 январь куни вилоят ҳокими “Наманган сув таъминоти” АЖда бўлиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида олиб борилаётган ишлар, бу борада устувор вазифалар ижросини муҳокама қилган эди. Ўшанда соҳа мутахассислари вилоят раҳбарига аҳоли учун 1 м3 ичимлик сувга 4000 сўм нарх белгилашни таклиф этишган.
Шавкатжон Абдураззоқов бу суммани камайтириш учун топшириқ бериб, унинг манбааларини ҳам кўрсатиб ўтди. Жумладан, энг аввало, тизимдаги “режалаштирилган йўқотиш” кўрсаткичларини камайтириш лозимлигини уқтирди.
Шундан келиб чиқиб, “Наманган сув таъминоти” АЖ томонидан ичимлик ва оқава сув таърифлари қайта кўриб чиқилиб, тегишли хулосага кўра: 1-гуруҳ(аҳоли)га 1 м3 ичимлик сув учун 3500 сўм;2- ва 3-гуруҳ(бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 7000 сўм;1 м3 канализация хизмати учун 1 - гуруҳ(аҳолига)га 800 сўм;2- ва 3-гуруҳ(бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 975 сўм таклиф этилди.
Депутатлар бу масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, янги таърифларни тасдиқладилар.
Маълумот учун: бугунги кунда айрим вилоятлардаги сув таърифлари қуйидагича:
Жиззах вилоятида1 м3 ичимлик суви аҳоли учун 4000 сўм, юридик ташкилотлар учун 6000 сўм. Оқава суви аҳоли учун 1700 сўм, юридик ташкилотлар учун 2500 сўм.
Ёки,Бухоро вилоятида1 м3 ичимлик суви аҳоли учун 3100 сўм, юридик ташкилотлар учун 7000 сўм. Оқава суви эса аҳолига 2800 сўм, юридик ташкилотларга 4800 сўм этиб белгиланган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Тўрақўрғон туманида бу йил яна тўртта умумтаълим мактаби реконструкция қилинади
Президентнинг ПҚ-404-сонли қарорига асосан 2024 йил Инвестиция дастурига асосан Мажнунтол маҳалласидаги 6-, Шоҳидондаги 15-, Ўзбекистон МФЙдаги 40-, Ибрат маҳалласидаги 7-умумтаълим мактабларида лойиҳалар амалга оширилади.
624 ўринли 7-умумтаълим мактаби 1988 йилда қурилган бўлиб, ҳозиргача жорий таъмирлаш ишларигина амалга оширилган.
Бугун туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров мазкур муассасада бўлиб, лойиҳада кўзда тутилган масалалар билан танишди. Синф хоналари, спорт зали, бинонинг ташқи фасади кўздан кечирилди. Қўшимча таклифлар кенгашилди. Шу билан бирга туман раҳбари томонидан ўқувчиларнинг давомати билан жиддий шуғулланиш, маҳалла, мактаб, ота-оналар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Боланинг бўш вақти тил ва ҳунар ўрганишга сарфлансин
Бундан қарийб 70 йил аввал қурилган 4-умумтаълим мактаби учун 2023 йил Инвестиция давлат дастури доирасида 7 млрд. 843 млн сўмдан зиёд маблағ ҳисобига замонавий 420 ўринли ўқув биноси қуриш ҳамда мавжуд ўқув биноларини таъмирлаш ишларидан сўнг муассасанинг қиёфаси ва ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳавас қиларли даражага етди..
Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси учун кунига умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар олиб бормоқда.
Мазкур мактабда 34 та фан тўгаракларига 766 нафар ўқувчилар қамраб олинган, 4 та спорт, 2 та касб-ҳунар тўгаракларида эса 150 нафар йигит-қизлар жамланган. Туман раҳбари болаларни ёшлигидан илму заковатга астойдил қизиқтириш, бўш вақтлари беҳудага сарфланмаслиги бўйича тавсияларини берди.