Янгиликлар
Yoshlar ovozi respublika festivali yosh istedodlarni kashf etayotgan san'at bayrami desak mubolag'a bo'lmaydi.
Shu kunlarda Respublikamiz bo‘ylab festivalda o‘z mahoratini sinab ko'rmoqchi bo'lgan yoshlar uchun saralash bosqichlari o‘tkazilmoqda.
Bugun To‘raqo‘rg‘on tumanidagi Madaniyat markazida tanlovning mazkur tanlovning sektor bosqichi o‘tkazildi.
Sektor bosqichida bevosita mahallalar bosqichida g‘olib bo’lgan 3ta (10-15, 16-22 va 23-30) yosh toifasidagi yoshlar o‘z mahoratlarini sinovdan o‘tkazishdi.
Тадбиркорликка ҳеч қандай тўсиқ қолмаслиги керак
Тўрақўрғон маданият марказида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш мақсадида учрашув ташкилланди. Унда республика “Миллий банк” бошқаруви раиси ўринбосарлари Баҳодир Жалилов ҳамда Азамат Куранбоев, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирок этишди.
Учрашувда фуқароларнинг оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва мавжуд лойиҳаларини кенгайтириш юзасидан масалалар тингланди.
Президентимиз айтганларидек, бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади. Айнан шу мақсад сари одимларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўрни алоҳида ва унга ҳеч қандай тўсиқ қолмаслиги керак.
Тадбир давомида келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар назоратга олинди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида гидроэлектр станциялар каскади ҳамда иккита қуёш электр станцияси қурилишини бошлашга старт берди ва маросимида иштирок этди. (https://president.uz/uz/lists/view/7113)—Президент Шавкат Мирзиёев принял участие (https://president.uz/ru/lists/view/7113) в церемонии старта строительства каскада гидроэлектростанций и двух солнечных электростанций в Наманганской области.
“Мен ўзимни имконияти чекланган деб ҳисобламайман, чунки меҳнат қилиб, даромад топяпман”
Файзиобод маҳалласида яшовчи Хурсанали Ниёзов ҳамиша шундай илғор фикр билан яшайди. 1-гуруҳ ногирони бўлса-да, ҳовлисига кирган одамнинг ҳавасини уйғотадиган манзара яратиб қўйган.
Томорқасида етти йил аввал ташкил этган иссиқхонасида бугун қулупнайлар қийғос гуллаб, мева тугишни бошлади. Қатор ораларига редиска, ён четларига ток эккан. Бир томонда лимон ўсяпти.
Хурсаналининг айтишича, 25-30 миллион сўм даромад шу иссиқхонанинг ўзидан чиқади. Бундан ташқари, турли мевали дарахтлар ҳосили, қўй боқишдан келадиган манфаатдорлик рўзғор, икки фарзандининг ўқишига асқотяпти.
2022 йилда Президентимиз Фармонига кўра “Жасорат” медали билан тақдирланган Хурсанали томорқадан фойдаланишнинг янада самарали усуллари йўлида изланмоқда.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Эътибор аҳилликни мустаҳкамлади
Тўрақўрғон туманидаги Паросмон маҳалласида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминоти” корхонаси томонидан “АГРС пром-2”дан 1.8 км масофадан янги тармоқ тортиб келиш ишлари амалга оширилди. Маҳалла аҳолиси ҳашарга чиқиб, уларнинг ёнида теппа-тенг меҳнат қилганлари жараённи тез ва осон бажариш имконини берди.
-Рамазон ойининг дастлабки кунлари ва Наврўз байрами арафасида тармоқ тортиш ишлари якунланиб, Ибрат МФЙдан 450 та, Паросмон МФЙдан 450 та ва Шарқ МФЙдан 94 та хонадонда газ таъминоти яхшиланди. Ҳашарда ўз меҳнатлари, моддий ёрдамлари билан ҳиссаларини қўшган маҳалла фуқаролари алоҳида таъкидланиб, миннатдорчилик билдирилди. Имом хатиб томонидан барча иштирокчилар ҳаққига дуо қилиниб, бундай савобли ишлар, аҳиллик бардавом бўлиши айтилди,-дейди ИИБ фахрийси О.Тожибоев.