Янгиликлар
Бедана боқиб, 200 миллион сўм даромад олган йигит
Парранда боқиш бошқа жонзотларга қараганда анчайин нозик иш. Аммо, йўлини топганларга энг яхши даромад манбаидир.
Боғишамол маҳалласида яшовчи Музаффар Мухторов 2021 йили қизиқишга 1,5 минг бош бедана боқишга киришганди. Бугунга келиб уларнинг сони 10 000 бошга етди. Шу вақт оралиғида у 200 миллион сўм даромад кўрди.
Музаффарнинг айтишича, кунига 7-8 мингта тухум йиғиб олишади. Донаси 500 сўмдан, ана энди фойдани чамалаб кўраверинг. Бундан ташқари, инкубаторийда жўжа очириб, харидорларга етказади.
Эндиликда тиниб-тинчимаган йигит ғоят парҳезбоп, витаминларга бой бедана гўшти ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. Чунки бедана полапони 35-40 кунда етилади ва бемалол гўштини олиш мумкин.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бахриддинова Нозима Бахриддиновна Наманган вилояти ҳокимининг оила ва хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Нозима Бахриддиновна 1991 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. 2017 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ҳамда 2022 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида бошлаб, 2013-2018 йилларда Наманган вилоят перинатал марказида давом эттирган ҳамда 2018-2020 йиллар давомида вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибиятида мутахассис, 2020-2023 йилларда Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида махсус ишлар , саноат соҳасини ислоҳ қилиш бўлимлари бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
🔰 Тўрақўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Г.Қаюмова мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 24,46-умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари билан учрашди.
🔰 Учрашувда 2024-2025 ўқув йили қабули бўйича битирувчи синф ўқувчиларини касб-ҳунар мактабига жалб қилиш мақсадида суҳбат ўтказилди, муассасада яратилган шароитлар билан таништирилди ва ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелда «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Ана шу ҳужжатга асосан Тўрақўрғон туманида 1542 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги заҳирасидаги 344 гектар майдон очиқ электрон савдога қўйилди.
Бугун ана шу танлов ғолибларидан бўлган дастлабки 26 нафар даъвогарга “Шоҳидон бургути диёри” фермер хўжалигидан ер ажратиб берилди.
Шоҳидон ва Кумидон маҳалласида яшовчи бу ёшларга туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ердан фойдаланиш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Кўпроқ самара олиш учун “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилига амал қилиш, “Агробанк” орқали уруғ, кўчат, техника каби зарур эҳтиёжларга бериладиган кредит маблағлари тавсия этилди.
Агар бу ерлар 30 йил муддатга берилишини ҳисобга олсак, ҳар қандай оила турмуш тарзини обод қилишига катта имкониятдир.
Ери зўр, суви сероб бўлган туманда ҳосилдорлик ҳам юқори бўлиши шарт.
Ишчи гуруҳи маҳаллаларда томорқадан фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар билан танишиб, яна далаларга йўл олди.
“Шаҳанд тараққиёти” ММТП ҳудудидаги “Шаҳанд Аъзамий” фермер хўжалигида жорий йилда 44 гектарда пахтачилик, 58,9 гектарда ғаллачиликда деҳқончилик қилинмоқда.
Шу кунларда энг муҳим агротехник тадбирлар бу- чигитни ўз вақтида экиш, ғаллани зарарли ҳашарот ва бегона ўтлардан ҳимоялаш учун зарур чораларни қўллаш ва ўғит жамғаришдан иборат.
Хўжаликда чигит экиш ишлари якунига етмоқда.
Ушбу майдонларда тупроқ талабидан келиб чиқиб, чигит суви бериш лозимлиги, бу ривожланишни камида ўн кунга тезлатиши таъкидланди.
Вилоят ҳокими фермерга зарур тавсияларни берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати