Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз.

Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи олти асосий шартга амал қилишга асосланар экан. Булар тўғри овқатланиш, доимо ҳаракатда бўлиш, кун тартиби ва ишни биологик режим асосида ташкил қилиш, руҳий осойишталикни таъминлаш ва зарарли одатлардан тийилиш.

Шу мақсадда бугун эрта тонгдан “Ёшлик” ўйингоҳида уюшмаган аҳоли ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари иштирокида веломарафон, юриш машқлари ўтказилди. Шунингдек, соғлом овқатланиш тавсиялари ва спорт ўйинларига ҳам ўрин берилди.

Вегетация даврида ғўзага алоҳида парвариш керак

Бу тажрибали деҳқонларнинг ҳақли мулоҳазалари. Чунки мазкур жараёнда ниҳоллар гуллаш ва шоналашни бошлайди.

"Зумрат Ибрат"  фермер хўжалигида ташкилланган семинарда вегетация даврида ғўзани зарарли ҳашоратлардан ҳимоя қилиш чоралари ҳақида сўз борди. Унда вилоят ўсимликлар карантини ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев энг зарур тавсияларни берди. Яъни, шу кунларда кўсак қурти капалаги оммавий учаётгани боис туман биолабораториясида тайёрланган трихограмма, олтинкўз, бракон маҳсулотларидан фойдаланиш яхши натижа беради. Бунда 10 кун ичида уч марта шундай агротехник тадбирларни қўллаш зарур.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ушбу тавсияларни тасдиқлаган ҳолда ОВХ техникаларини соз ҳолатга келтириш ва кимёвий препаратларни сепиш ишларини олиб бориш, шунингдек, дала майдонларида культивация, суғориш, ўғитлашни давом эттириш топшириқларини берди

Тўрақўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун асосий майдонларга 4 минг 876 гектар бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, 14 минг 247 тонна ғалла ҳосили олиш режалаштирилган. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 19 отряд ташкил этилди. Ҳозирда омборларга кунига 400 тоннадан ортиқ буғдой етказиляпти.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов туманда бўлиб, ана шу жараёнлар билан танишди.

526 гектар ғаллачилик майдонига эга “Комилов Турсунбой” фермер хўжалигининг 238 тонна ҳосил топшириш режаси бўлиб, икки кунда 127 тонна дон омборларга тўкилди. Вилоят ҳокими даладаги ҳосил салмоғидан тез кунда зафар марраси забт этилишига ишонч билдирди.

Шунингдек, “Намуна саховати”, “Леадес” фермер хўжаликларида ҳам ўрим-йиғимнинг бориши кузатилди. Моҳир комбайнчиларга совғалар топширилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#ғаллачилик

Тўрақўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун асосий майдонларга 4 минг 876 гектар бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, 14 минг 247 тонна ғалла ҳосили олиш режалаштирилган. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 19 отряд ташкил этилди.

6 июн кунидан бери 520 тоннадан зиёд дон корхоналарга топширилди. Қувончлиси, ўримга киришилганининг 2-кунидаёқ “Мамадалиев Ойбек” фермер хўжалиги 56.3 тонна ғалла ҳосилини йиғиб олиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарди.

Бугунги кунда яна 7 та фермер хўжаликлари зафар маррасига яқинлашган.

"Йиғимни тезлаштириш керак, акс ҳолда пишиб-етилган дон нобуд бўлиши эҳтимоли юзага келади."

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров “Наманган илмий тажриба станцияси” ҳамда “Шарқ замин ёғдуси” фермер хўжалиги далаларида бораётган ўрим ишлари билан танишиб, юқоридаги фикрларни билдирди.

Қарорлар ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сонли қарори имзоланган бўлиб, туманда унинг ижросини самарали таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан   йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиғи Х.Махмудова хатловда аниқланган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагидагиларга кўмаклашиш бўйича маҳалла хотин-қизлар фаолларига керакли кўрсатмалар берди.

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан туманга бириктирилган масъул ходимлар имтиёзли кредитлар тўғрисида етарлича маълумотлар беришди ҳамда  иш жараёнида фойдаланиш учун қўлланмалар тарқатилди.