Янгиликлар
Банк кредит қарздорликлари ундирилмоқда
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда. Фақатгина, ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади. Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва унинг бўлимлар иш юритувига банк фойдасига ундирув билан боғлиқ 25 517 та ижро ҳужжати келиб тушган. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 10 111 та 539,1млрд. сўмлик ҳужжатлар тамомланган. 144 млрд. сўмлик 3 336 та ҳужжат ижроси амалда ундирилди.
Иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 202,7 млрд. сўмлик 239 та мол-мулклар хатланган. Шундан 98,8 млрд. сўмлик 126 та мол-мулк сотилиб, кредит қарздорлик учун қопланган.
Мисол учун, Наманган туманлараро иқтисодий судининг қарздор "Rouston Cattle Farm" ва қўшимча жавобгарлар “CONSTRUCTION MATERIALS NAMANGAN 2020”, “DOVUDXON SAVDO SERVIS” МЧЖ лардан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 3,170 млрд. сўм кредит қарздорлик ҳамда 60 млн. сўм жарима ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат бошқарма алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига олинган.Қарздор жамиятга ихтиёрий муддат ичида бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, ана шу муддат ичида кредит қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномаси қўйилган. Бироқ, қарздорлик қопланмаганлиги сабабли суд қарорида кўрсатилган гаровга қўйилган бино-иншоотларга қаратилиб, хатланган. Тегишли мутассади ташкилот орқали баҳолатиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Бино иншоот электр савдо орқали сотилиб, маблағ тўлиқ кредит қарздорликга йўналтирилган.
Бу каби банк билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасидаги ҳаракатлар давом этмоқда.
Бахтиёр Шодмонов, Наманган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
Ота-она воягаетмаган фарзандларига таъминот бериши шарт.
Маълумки, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг оила, болалар ва ёшлар бобби ҳамда ундаги моддаларда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Шунингдек, воягаетмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.
Шу биланбирга, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишганҳолда белгилашга ҳақлидирлар.
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан тайинланади ва ота-онанинг ҳар ойдаги ишҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда ундирилади:
- бир бола учун — тўртданбирқисми;
- икки бола учун — учданбирқисми;
- учваунданортиқ бола учун — ярмиси.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Вояга етган болага ҳам алимент тўланиши мумкин. Вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалари учун ота-онадан алимент ундирилади. Бунда алиментнинг миқдори ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса, қонунчиликка кўра, болаларнинг таъминоти учун қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин.
Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғирши кастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб харажатларни ундириши мумкин.
Алимент тўловчи чет элга ишлагани кетмоқчи бўлса, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимен толувчилар билан келишув тузиши шарт.
Келишувга эришилмаган тақдирда алимен толувчи алиментни бир йўлатўлаш, алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Алиментлар олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.
Алимент тўлаш мажбурияти келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.
Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
- бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
- фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
- алимен толувчининг меҳнатга лаёқати тикланганида ёки у ёрдамга муҳтож ўлмайқолганида (суд шундай деб топганида);
- меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
- алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда.
И.Саитқулов, Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси
Бошқарма ката прокурори
Тўрақўрғон туманининг доимий аҳолиси сони 1,0 % га ошган
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига туманда жами доимий яшовчи аҳоли сони 242,2 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 фоизга кўпайган.Шундан:Аёллар сони – 119,7 минг кишиЭркаклар сони – 122,5 минг киши.
To‘raqo‘rg‘on tumanidagi sanoat korxonalari
📊 2023- yilning 1- iyul holatiga tumanimizda jami faoliyat ko‘rsatayotgan sanoat korxonalari soni 369 ta (fermer va dehqon xo‘jaliklarisiz) bo‘lib, jami faoliyat ko‘rsatayotgan korxonalarning 19,3 foiz ulushini tashkil etdi, shundan kichik biznes subyektlariga tegishli soni 362 taga to‘gri keldi.
Diqqat tender tanlovi!
“Urug‘chilikni rivojlantirish markazi” DM Namangan viloyati boshqarmasi 2023 yilning 15 iyuldan 2023 yilning 15 avgustga qadar viloyat tumanlarida fermer xo‘jaliklarini urug‘chilikka ixtisoslashtirish bo‘yicha tuman komissiyalari tomonidan tender tanlovlari o‘tkazilishini ma’lum qiladi.
Tanlovda qo‘yidagilar e’tiborga olinadi:
- dehqonchilik madaniyatining yuqoriligi;
- ekin maydonlarining yuqori hosildorligi,
- g’alla va boshqa qishloq xo‘jaligi ekinlarini tayyorlash rejasini surunkali oshirib bajarib kelinayotganligi;
- fermer xo‘jaligida urug‘chilik tajribasiga ega, malakali mutaxassis borligi va urug‘chilik talablariga rioya etish majburiyligi;
- yetarli qishloq xo‘jaligi texnikalarining mavjudligi;
- suv ta’minotining yaxshiligi;
- fermer xo‘jaligining moliyaviy holati;
- tuproq unumdorligi (bonitet ball);
- songgi uch yil ichida ekin maydoni kasalliklarga chalinganligi, zararkunandalar bilan zararlanganligi, begona o’tlar tarqalganligi;
- talabgorning qishloq xo’jaligi soxasidagi ish staji;
- so’nggi uch yilda yetishtirilgan boshoqli don xosildorligi o’rtacha ko’rsatkichi;
Tanlovda ishtirok etish uchun ariza va xujjatlar tuman komissiyalari tomonidan qabul qilinadi va e’lon berilgan kundan boshlab, 30 kun muddatda tanlov o‘tkaziladi.
Tender to‘g‘risidagi batafsil ma’lumotlarni “Urug‘chilikni rivojlantirish markazi” DM Namangan viloyati boshqarmasi yoki tuman Qishloq xo‘jaligi bo‘limidan olishingiz mumkin.
(Murojat uchun telefon 69-44-22-557 )