Меҳр ва саховат кунида болажонлар йўқланди

Президентимизнинг (ПФ-82, 01.06.2023) фармони 14-бандига асосан ҳар хафтанинг жума куни “Меҳр ва саҳоват куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Тўрақўрғон туманидаги бу галги саховат тадбиридан якка тартибда таълим олувчи болажонлар баҳраманд бўлишди. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигидан юборилган ўқув қуроллари жамланган сумкалар ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарини беҳад қувонтирди.

Туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Маъмуржон Абдураҳимов, ММТБ мудири Носиржон Тўхтаназаровлар Президентимиз томонидан бундай эътибор ва ғамҳўрлик бардавом эканлиги таъкидланди.

#семинар

Эрта экинг, эрта йиғасиз

Тўрақўрғон туманида мавжуд боғ ва токзорлар майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида бу йил 2210 гектарга турли рўзғорбоп маҳсулотлари экиш режалаштирилган. Шундан 1433 гектари эртаги, 777 гектари эса ноябр-декабр ойларига тўғри келади. Икки мавсумда туманда 44240 тонна маҳсулот етиштирилади, шундан 13546 тоннаси тўқсонбости экинлардан олинади.

“Узумзор” маҳалласи ҳудудида ташкилланган семинарда деҳқон фермер хўжаликлари раҳбарлари, боғ-токзорлар эгаларига ердан унумли фойдаланиш учун  тўқсонбости экинлар экиш бўйича тавсиялар берилди. Унда республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов, вилоят кенгаши раҳбари Носиржон Каимов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

А. Ҳаитов тўрақўрғонлик деҳқонлар меҳнатини эътироф этар экан, ердан фойдаланиш, узумчиликда республикадаги саноқли илғор туманлардан бири саналишига алоҳида тўхталди.

Семинарда токзорлар оралиғига тўқсонбости экинлари экиш, унинг агротехник тартиблари тушунтирилди ва амалий кўрсатилди.

Наманган вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмлари

Наманган вилоятининг 2023 йил 9 ойлик макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

2023 йил 9 ой якунига кўра, Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 33 664,6 млрд.сўмни ташкил этди, ўсиш 105.3%.

Аҳоли жон бошига ЯҲМ 11135,1 минг сўмни ташкил этди, ўсиш 103,0%.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМ ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари:• Қурилиш - 105,5 %• Саноат - 107,0 %• Хизматлар - 104,6 % • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги -104,9 %ни ташкил этган.

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

Пухта ҳозирлик мавсумда муаммо бўлмаслиги асоси

Кириб келаётган совуқ мавсуми ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида беталофат ўтиши учун пухта ҳозирлик талаб этилади. Тўрақўрғон туманида ҳам бу борада ҳаракатлар эрта бошлаб юборилган.

Вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил, вилоят прокурори Умирбек Мадраҳимов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирокида ўтказилган йиғилиш ана шу ишларни изчил давом эттириш мавзусида бўлди.

Ҳар битта маҳаллага туман ташкилотларидан бириктирилган масъул бошчилигида ФВВ, ички ишлар, МФЙ раиси биргаликда икки кун ичида тиббиёт, таълим тизими, аҳоли хонадонларидаги энг зарур муаммоларни аниқлаб чиқадилар. Булар сув, газ, иситиш, кўмир билан таъминланиш билан боғлиқ масалалардир.

Маълумот учун: туманда куз-қиш мавсумини ўтказиш учун штаб ташкил этилган ва у узлуксиз фаолият олиб боради.

#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Чорбоғ маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкилланди. Мурожаатларни ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов тинглади.

Ёртепа маҳалласидан келган Ўткир Тўйчиев бузилишга тушган уйи учун компенсация тўланиши, Ўзбекистон маҳалласидан Раънохон Усмонова электр таъминоти, йўлларни таъмири ва тиббиёт муассасасидаги муаммолар, Аҳмаджон Давлатов фермердан ҳақини ундириш, шовонлик Акромжон Юлдашев турмуш ўртоғини даволатиш, чусткўприклик Аброр Саидумаров ўзининг даволаниши учун ёрдам сўрашди.

Бу ва бошқа барча мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсиялар берилди. Инсон саломатлиги билан боғлиқ масалалар алоҳида назоратга олинди.