Янгиликлар
Тайинлов
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари тайинланди
Ушбу лавозимда Исматуллаев Элёржон Нематжонович иш бошлади. У 1989 йилда Уйчи туманида туғилган, маълумоти олий-Наманган муҳандислик педагогика институтини битирган.
Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 1-тоифали мутахассислигидан бошлаб, сўнгра бир қатор ташкилотларда давом эттирган.
Ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимлигининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келган.
Элёржон Исматуллаев лавозимига кўра, туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳисобланади.
Маълумки, февраль-март мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш долзарб икки ойлиги деб эълон қилиниб, унинг доирасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Тўрақўрғон тумани маданият марказида ташкилланган кенг қамровли сайёр қабулда аёлларнинг мурожаатларини тинглаш учун адлия ва суд органлари, ички ишлар, юридик марказ ва мажбурий ижро бюроси вакиллари ҳозир бўлдилар.
Дастлаб туман маданият бўлими санъаткорлари тадбир иштирокчиларига яхши кайфият улашиб, концерт дастури намойиш этишди. Сўнгра вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Наима Ядгарова, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судлов ҳайъати судяси Умида Солиева, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳистахон Қамбаровалар аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар ҳақида сўзладилар.
Мурожаатчилар уй-жой, алимент, туғилганлик гувоҳномаси, яшаб турган хонадонлари учун ҳоким қароридан нусха олиш, доимий рўйхатда турган манзилларига мажбурий киритиб қўйиш каби масалалар билан ҳуқуқ ҳимоячиларига юзландилар. Уларга тегишли тартибда йўл-йўриқ ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
-Ҳамиша жафокаш, оилалар устуни, фарзанд тарбиясига масъул аёлларимиз бугунги ҳаётларидан рози бўлиб яшашлари учун ёрдамга доимий тайёрмиз,-дейди туман адлия бўлими бошлиғи Фароғатхон Раззоқова.-Зеро, бугунги куннинг талаби ҳам шундай!
Тиббий кўрик, 66 турдаги бепул дори-дармон, рақамлаштирилган дастур: буларнинг бари ҳаёт давомийлиги учун!
Бугун туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникаси шифокорларидан иборат гуруҳ навбатдаги манзил-чекка ҳудудлардан бири Соҳилобод оилавий шифокорлик пунктида Оқтош, Соҳибкор, Юқори Мўғултой, Катта Қурама маҳалларининг 11074 нафар аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга келишди. Терапевт, кардиолог, окулист, невропатолог, акушер-гинеколог, педиатр кун давомида жами 196 нафар фуқароларни қабул қилдилар.
Булар шунчаки кўрик эмас, балки аниқланган хасталиклар бўйича назоратни давом эттириш демакдир. Мазкур маълумотлар рақамлаштирилган дастур орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги марказда рўйхатга олинади. Бундан ташқари, шифохонанинг ўзида 66 хил турдаги қон босимини меъёрлаштирувчи, ошқозон-ичак, нафас йўллари, шамоллаш хасталикларини даволашга асосланган дори-дармон аҳолига бепул берилмоқда. 9-23 ойлик оралиғидаги болажонларга эса витамин етишмовчилигини бартараф этувчи витаминлар келтирилган.
Поликлиника раҳбари Абдурасул Икромиддиновнинг айтишича, ҳозиргача 15 та даволаш муассасаларидан 7 тасида ўз ҳудуди бўйича шундай текширувлар ўтказилди. Аҳоли ўртасида ҳамон юрак-қон томирлари ва қанд касалликлари кўпроқ учрамоқда. Шунинг учун соғломлаштириш тавсияларини бериб, спорт билан шуғулланиш, вақтида дам олиш, шифокорларнинг кўрсатмаларини бажариш тарғибот қилиняпти.
Президентимиз раҳбарликларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун олис қишлоқларда яшаётган одамлар олдига бориб, кўриклар ўтказишнинг амалий намунаси туманимиз миқёсида шундай ташкил этилмоқда.
Наманган вилоятида 3 ёш тоифасида бўлиб ўтган "Ёш китобхон-2021" кўрик танловининг вилоят босқичи якунланди
➡️ Батафсил ўқиш (https://jurnalist24.uz/?p=2689)
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 91 прим 1 моддаси.
👉Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш, ➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача,
мансабдор шахсларга эса;
➖ ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш,
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса;
➖ йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тўрақўрғон тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими.











