бунинг учун улар маҳалланинг энг яқин кўмакчисига айланиши зарур

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига кўра, ҳар бир маҳаллада шундай лавозимлар жорий этилди.

Хўш, уларнинг қандай вазифа ва ваколатлари бор? Гулқишлоқ маҳалласида ташкилланган семинар шу мавзуга бағишланди. Унда туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Лазизбек Собиров иштирок этишди.

Туман раҳбари таъкидлаб ўтганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилди. Биргина туман миқёсида 40 дан ортиқ МФЙ бинолари янгиланди, зарур жиҳозлар ажратилди. Аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиши учун катта маблағлар йўналтирилди. Янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари эса худудда иқтисодий масалаларни адолатли ҳал этилишида асосий ўрин тутади. “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш, маҳалланинг ихтисослашуви ва ўсиш нуқталаридан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирганларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш каби бир қатор вазифалари белгиланган.

Гулқишлоқ маҳалласига бириктирилган икки ҳоким ёрдамчилари фаолияти мисолида амалга оширилиши лозим ишлар кўлами айтиб ўтилди.

Тўрақўрғонда “Ҳоким ёрдамчиси инсон қадри ва фаровон ҳаёт учун” ҳамда “Тўрақўрғонни камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли худудга айлантирамиз” шиорлари остида ҳаракат бошланди. Унинг дастлабки самараси яқин кунларда намоён бўлади, албатта.

“ОМИКРОН”ДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

“COVID-19” инфекциясининг янги “Омикрон” ва “Делта” штамплари инсониятни жиддий ташвишга қўймоқда. Жорий йилнинг январь ойидан республикамизга “Омикрон” штампининг кириб келганлиги аҳоли ўртасида касалланиш хавфи яна кучайиши эҳтимоли борлигини билдиради. Хатарлилиги шундаки, “Омикрон” аввалги штампларга нисбатан юқори тезликда тарқаляпти, яширин даври ҳам ўта қисқа, асоратлари тўғрисида эса етарли маълумотлар йўқ.

Иситма, йўтал, нафас қисиши каби белгилар билан бошланадиган касаллик барча ёшдаги одамларга юқиши, айниқса, иммунитети заиф, сурункали хасталиги борлар ҳамда шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмасдан ўзбошимчалик билан даволанмоқчи бўлганларда оғирроқ ўтиши, турли жиддий асоратлар бериши мумкин.

Ундан сақланиш учун белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилиш лозим:- Коронавирусга қарши тўлиқ эмлаш курсини ўтанг ва белгиланган муддатларда бустер дозада, яъни бир марта хоҳлаган турдаги эмлашни олинг. - Қўлларни тез-тез ва яхшилаб совунлаб ювинг.- Юз-кўзларни қўлингиз билан ушламанг.- Хонадонингизни доимо озода тутинг, хоналарни тез-тез шамоллатиб туришга одатланинг.- Имкон қадар одамлар гавжум жойларга боришни камайтиринг.- Шамоллаш ёки грипп аломатлари мавжуд одамлар билан яқиндан мулоқотда бўлишдан сақланинг.- Ўзингизда касаллик белгиларини сезганингизда, албатта, шифокорга учраб, унинг тавсиясига тўлиқ амал қилинг.- “КОВИД-19” аниқланган беморларни ўзини-ўзи яккалаш ёки шифокор тавсияси билан махсус шифохоналарда даволаш тартибларига қатъий амал қилинг.- Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз-бурунни букилган тирсак, енг ёки салфетка билан тўсинг, ишлатилган салфеткани эса ахлатга ташлаб, қўлингизни ювинг.- Агар сиз йўталаётган, нафас олишда қийналаётган ёки респиратор инфекцияли беморни парваришлаётган бўлсангиз, тиббий ҳимоя ниқобини тақишингиз шарт. Умуман, кўчада, ишда ва жамоат жойларида ниқоб тутиш мажбурий.- Уйингизда хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва тахтачалар ишлатинг.- Гўшт ва сут маҳсулотлари билан ишлагандан кейин қўлларни совунлаб ювинг, уларнинг яхшилаб пиширилишига (қайнатиш, қовуриш) эътиборли бўлинг.- Касал ёки касалланиб ўлган ҳайвон маҳсулотларини истеъмол учун ишлатманг.- Кўчаларда чала пиширилган кабоб, пирожки, калла гўштини; очиқ шароитда сақланган колбаса, сут ва сут маҳсулотларини сотиб олманг.- Ўзингиз ва оила аъзоларингизни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга ўргатинг.- Овқатланиш гигиенаси талабларига қатъий риоя этинг.

А. ВАҚҚОСОВ,туман СЭО ва ЖСБ санитария бўлими мудири.К. НАЗАРОВ, эпидемиология бўлими мудири.

Фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш кўп жиҳатдан одамларнинг ўзига боғлиқ

Тўрақўрғон туманида ташкилланган семинарда шу фикр яна бир бор исботини топди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигида турли соҳа масъуллари иштирок этишди.

Паросмон маҳалласида яшовчи Ҳамиджон Ҳолиқов 16 сотихлик ҳовлисидан йилига 30 миллион сўм даромад топади. Жумладан, 3 та иссиқхонада уч марта ҳосил олинади, айни кунларда лимон, саримсоқпиёз, исмалоқ барқ уриб яшнамоқда. Бундан ташқари, қорамол, товуқнинг ноёб турини боқишади. Узумнинг эса ҳамма бозорбоп навидан бор. Оила булар билан ҳам чекланмай, боғдорчиликка қўл уриш ниятида.

Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тўрақўрғонликларнинг аксарияти тадбиркорлик билан оила даромадларини оширишга ҳаракат қилишаётганини шу хонадон мисолида билдириб ўтди.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун). Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ОТМларга суҳбат асосида 2-курсдан қабул қилинади

Ҳукумат қарори (17-сон, 11.01.2022й) билан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартиби белгиланди.

❓Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига кимлар киради?

✅ ЖАВОБ: техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари "5 (аъло)" ва "4 (яхши)", бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) "5 (аъло)" бўлган битирувчилар киради.

🗓 Мазкур тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, битирувчи техникумни тамомлаган йилдан бошлаб 2 йил мобайнида татбиқ этилади.

💵 Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

❌Ушбу тартиб ҳарбий олийгоҳлар, ТДЮУ ва нодавлат ОТМларга тааллуқли эмас.

Батафсил маълумот