Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, қирғизистонлик ҳамкорларимиз делегацияси Наманганда бўлиб турибди. Делегациянинг навбатдаги манзили “Ифтихор кийим-саноат” МЧЖ томонидан Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган корхонаси бўлди.
Вилоятимизнинг саноат ишлаб чиқаришида ўз мавқеига эга бу корхона пахта хом ашёсидан ип-калава, тўқув, бўяш, тикув, деним-нонденим ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш учун 17 гектар майдонда қурилиш ишларини олиб боряпти.
Қиймати 181 миллион, шундан банк кредити 126 миллион, ўз маблағи ҳисобидан 54 миллион Евро бўлган ушбу лойиҳа 100 миллион Евро ишлаб чиқариш қуввати имкониятини беради. Энг муҳими, 3000 киши иш билан таъминланади.
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиш ниятидаги корхона раҳбарлари қурилишни сифатли ва тезкор олиб бориш учун қилинаётган ҳаракатлар билан таништиришди.
Делегация сафари давом этмоқда.
ГУЛҚИШЛОҚДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
Хабарингиз бор, Наманган вилоятидаги туман, шаҳарларда Республика ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди.
Чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириб, кўп йиллардан буён ҳал этилмай қолган муаммоларни рўйхатга олиб, ПҚ-408-сонли қарор асосида амалга ошириш топшириғи берилди.
Тўрақўрғон ТЭТК туман ҳудудида жойлашган Гулқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолига куз-қиш мавсумида электр энергиясини тизимли етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, темир бетон таянчлар ўрнатилиб, ҳозирда СИП кабель тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонаси.
Бугун эрта тонгдан...
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Дастлаб Ибрат ММТП ҳудудидаги "Шарқ замин зийнати" фермер хўжалигида ғалла парвариши кўздан кечирилди. 54 гектар майдонга экиилган, Россия селекцияси асосида яратилган, янги серҳосил ва ернинг турли ҳолатларига чидамли буғдой нави ўсиши авж паллада. Қўшимча озиқлантириш давом этмоқда.
Вилоят ҳокими белгиланган агротехник тадбирларни бажариш билан 80-100 центнердан ҳосил олиш имкониятларини таъкидлаб ўтди.
Жисмоний ва юридик шахслар учун қабулнинг навбатдаги чекка ҳудудлардан бири Узумзор маҳалласида бўлиб ўтди. Мурожаатларни Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров тинглади.
-Оиламиз қийналиб қолганда сўровимизга кўра сигир ва бузоқ бергандингиз, рўзғоримизни анча тиклаб олдик. Шунга миннатдорчилик билдиргани келдим. Энди уй олишга ҳаракат қиляпмиз,-деди “Шарқ” маҳалласидан Нодира Адашева. Узумзорлик Шаҳзода Отамирзаева ҳам субсидияга чок машина олгандан кейин даромадлари кўпайганидан хурсандлигини билдирди. Яна бир фуқаро фарзандининг шартнома пули тўлаб берилгани оиласига анча енгиллик бўлганини айтиб кетди. Бу ҳолатлар қувончли, албатта.
Қабулда бекободлик Муножат Валиева уйи ёниб кетгани учун ёрдам сўради. Уларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиладиган бўлди. Бахт маҳалласида яшовчи Моҳира Собирова ишга жойлашиш, яккатомлик Муяссар Турдиалиева, Бозорбоши маҳалласидан келган Санобар Ғоиповалар уй таъмирлаш бўйича мурожаат этишди.
Йигирмадан ортиқ мурожаат ўрганиб чиқиш учун масъулларга топшириқ берилди.
"Ифтихор кийим-саноат” МЧЖда яна 3000 та янги иш ўрни яратилади