Янгиликлар
Санъатни, адабиётни, маънавиятни севган болажонлар
Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, Ватан ва халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган улуғ бобомиз Ибрат XIX асрда Тўрақўрғон заминида туғилиб ўсган, араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган. Шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини чуқур ўрганган.
Бу улуғ маърифатпарвар инсон кўплаб илмий, педагогик ҳамда бадиий асарлар яратган, ўз қишлоғида янги мактаб ва кутубхона очган, аҳоли учун замонавий боғ барпо қилган, ҳозиргача ғоят ноёб ҳисобланадиган олти тилли луғат яратиб, ўз босмахонасида чоп эттирган.
Унинг Ватан ва юрт тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.
7-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган “Маънавият-қалб кўзгуси” деб номланган тадбир ҳам Ибрат ҳаёти ва фаолиятига бағишланди. Унда болажонлар фаол қатнашиб, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.
Тарбияланувчиларга маънавият улашиш муассаса остонасидан бошланиши бу ерга қадам ранжида қилган ҳар қандай инсон кўнглида дарҳол туғилади. Чиройли безатилган, саранжом-саришта боғчани севмай бўладими? Болажонлар муассасага шунчаки келиб-кетмаслиги тадбир давомида намоён бўлди, улар адабиётни, санъатни, маънавиятни ўрганишмоқда.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари Мусохон Аппоқов, Маъсудахон Бегматова, вилоят мактабгача таълим бошқармаси маънавият бўлими бошлиғи Отабек Мақсуджонов иштирок этишди. Мусохон Аппоқов бахтли болалик гаштини сураётган ўғил-қизчаларга, уларнинг тарбиячиларига миннатдорлик билдирди. Фаол ходимлар эса рағбатлантирилди.
Ёшлар етакчилари планшетли бўлди
Тумандаги ҳар бир маҳаллага тайинланган 67 нафар ёшлар етакчиларига бугун хизмат планшетлари топширилди.
Туман маданият марказида ташкилланган маросимда туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдукаримов Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги лавозимни эгаллаган ёшлардан кутилаётган умидлар тўғрисида гапирди.
Хусусан, етакчи ўғил-қизларнинг энг яқин инсонига айланиши, уларнинг муаммоларини ҳар қандай идоралар олдига қўйилиши ва ҳал этилишида фаол бўлиши зарурлиги таъкидланди. Айниқса, бирор бизнесни юритмоқчи бўлган ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият бериш кераклиги тўғрисида сўз борди. Иш юритиш учун эса давлатимиз томонидан зарурий шароитлар яратиб берилаётганига тўхталди. Хизмат планшетлари ана шундай эътиборнинг бир кўриниши эканлигини айтди.
Шундан сўнг секторлар раҳбарлари ёшлар етакчиларига планшетларни тантанали суръатда топширдилар.
Нуронийлар кенгаши раиси Одилхон Хўжаев ёшлар сиёсати билан боғлиқ эзгу ишларни амалга оширишда доимо фаол бўлишдек масъулиятли вазифа юклатилган етакчиларга ўз тилакларини билдирди.
Хабарингиз бор Қашқадарё вилояти делегацияси Наманганда бўлиб турибди.
Делегация вакиллари нафақат тадбиркорлик балки таълим, аҳоли ва ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳам эътиборларини тортди.
Манзил эса сиз билган "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани"
Давлатобод туманида жойлашган зиё масканида ёшларимизга етарлича шарт-шароит яратиб берилган.
Маълумот ўрнида: Кутубхонада фаолияти йўлга қўйилган IT-марказ ўқувчилари нафақат ахборот технологияларига доир китоблар, балки жаҳон адабиёт дурдоналарини ҳам ўқишлари мумкин бўлади. Республикамиздаги барча IT-марказлар ушбу «Рақамли кутубхона»га боғланиб, бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Янги кутубхонада 30 мингта китоб бўлса, «Рақамли кутубхона» орқали 10 миллионта китобни мутолаа қилиш имконияти яратилади.
Оила ва хотин-қизлар масаласи - давлат сиёсатининг муҳим йўналиши
Тўрақўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан яқиндагина қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” ПҚ-146-сонли Қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, маҳаллаларда янги жорий этилган хотин-қизлар фаоллари лавозимига ўтказилаётган очиқ танловларни хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда аёлларга ҳар томонлама эътибор қаратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинган.
Ўқув-семинарда Фармон ва Қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар тушунтириб ўтилди ва бу бўйича Тўрақўрғон туманида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада янги жорий этилган хотин-қизлар фаоллари лавозимига оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидоий ва садоқатли номзодлар очиқ танлов орқали саралаб олиниши, танловга Агентликнинг vacancy.argos.uz очиқ портали орқали ҳужжатларни топшириш тартиби тушунтирилди ва иштирокчиларнинг бу мавзудаги саволларига батафсил жавоб берилди.
AHOLINI RO’YXATGA OLISH HAR O’N YILDA O’TKAZILADI
Davlatimiz rahbari tomonidan “Aholini ro'yxatga olish to’g’risida”gi O’zbekiston Respublikasining Qonuni imzolangan. Mazkur Qonun, aholini ro’yxatga olish sohasidagi munosabatlarni har tomonlama tartibga soluvchi ilk bor qabul qilingan huquqiy hujjat sifatida O’zbekiston tarixidan o’rin oldi. Chunki shu vaqtgacha bu sohada qonunchiligimizda hech qanday hujjat yo’q edi. Qonun, O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-fevraldagi “O’zbekiston Respublikasida aholini ro’yxatga olishni o’tkazish Kontseptsiyasini tasdiqlash to’g’risida”gi PF5655-son Farmoniga muvofiq ishlab chiqildi. Qonunni ishlab chiqishda, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va Yevropa statistiklari konferentsiyasining aholini ro’yxatga olishni o’tkazish bo’yicha asosiy tamoyillari va tavsiyalaridan asos sifatida foydalanildi. Qonun beshta bob va o’ttiz bir moddadan iborat bo’lib, unda qonunning maqsadi, asosiy tushunchalar, aholini ro’yxatga olishning vazifalari va printsiplari yoritib berilgan. Asosiy printsiplardan biri sifatida davriylik printsipi, ya’ni aholini ro’yxatga olish o’n yilda kamida bir marta o'tkazilishi hamda aholini ro’yxatga olishni o’tkazish to’g’risidagi qaror, O’zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan qabul qilinishi belgilab qo’yilgan. Aholini ro’yxatga olish jarayonida, shaxsga doir ma'lumotlar Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan ro’yxatga olish varaqlari asosida har bir respondent uchun yakka tartibda to’ldiriladi, ya’ni ro’yxatga oluvchi shaxslar tomonidan uymauy yurib, har bir respondent uchun alohida to’ldiriladi.