Ҳунармандлар диққатига!

Тўрақўрғон туманида “Туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда миллий ҳунармандчиликни кенг йўлга қўйиш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида турли металл, ёғоч, пластмасса, ип-толаси, қоғоз шунга ўхшаш маҳсулотлардан қўл меҳнати билан ясалган, Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳаёти ва миллий урф-одатлари акс этган тарихий ва замонавий сувенир маҳсулотлари кўрик-танловини эълон қиламиз!

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, энг сара маҳсулотлар учун буюртмачилар кўпайишига кўмаклашилади.

Танловда иштирок этиш ва мурожаат учун; тел 99 857 62 20

Меҳнати машаққатли, даромади баракали соҳа

Кеча бошланган пиллакорлар учун семинар-ўқув бугун 2 ва 3-секторлардаги маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар учун давомланди.

Аёлларнинг кўркли либослари, келинларнинг сепидаги энг чиройли буюмлари атлас-адрасдир. Унинг ял-ял товланиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Тўрақўрғон 1-сонли касб-ҳунар мактабининг кириш ҳовлиси ана шу матолар билан безанди. Семинарга келган пиллакорлар булар ўзларининг меҳнати маҳсули эканлигидан фахрландилар.

Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Явминова, 2-сектор раҳбари Элёржон Талаббоев пиллакорлар билан мулоқотда уларнинг меҳнати ҳамиша ардоқланиши ҳақида эътироф сўзларини айтишди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Ишчи гуруҳи аъзоси, республика Ипакчилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Давронбек Содиқовнинг ипак қурти парваришидаги янги технологиялар ва янгиликлар ҳақидаги маъузаси семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб ўрнини босди.

Семинар

Хўжандликлар энди кўчатчиликда ҳам шуҳрат қозонишмоқчи

Машҳур узумчи боғбон Абдужаббор ота Юсуповнинг издошлари бўлмиш хўжандлик боғбонларнинг довруғи қўшни вилоятларга ҳам етиб борган. Ҳозирда 590 та хонадоннинг 480 тасида узумчилик билан шуғулланилади.

Бугун ташкилланган семинарга келганлар маҳалла аҳли кўчатчиликда ҳам шуҳрат қозонишга интилаётганларига гувоҳ бўлдилар. Абдулбоқи Хўжаев, Давронбек Аҳмадалиев каби меҳнаткашлар бош бўлган 110 та хонадонларда гилос, олма, ҳурмо кўчатлари етиштирилаётганига гувоҳ бўлдилар. Яхши ниятлар билан пиширилган баҳор таоми сумалакдан тотиб, юртга тинчлик, фаровонлик тилаб дуо қилдилар.

Семинарда туман Нуронийлари жамоатчилик кенгаши раиси Одилхон Хўжаев, туман ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Собировлар Президентимиз бошлаб берган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, атроф-муҳит саришталигига эътиборли бўлиш, оилалар фаровонлиги учун қўшимча даромад топиш имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсияларини беришди.

Тўрақўрғонлик йигит Президент стипендианти бўлди

Яқинда хушхабар тарқалди: Наманган муҳандислик-қурилиш институти қурилиш факультетининг 4-босқич талабаси Жалолиддин Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби бўлди. Қувонарлиси, 23 ёшли бу йигит тўрақўрғонлик, аниқроқ айтганда, Паросмон маҳалласида истиқомат қилади.

Табиатида изланувчанлик ҳислати қарор топган бу йигит 1-мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ илм олишга астойдил киришди. Айниқса, ўзи қизиқадиган метематика, физика, информатика фанларини янада чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилди. 5-синфдан бошлаб эса Наманган шаҳридаги 58-давлат ихтисослаштирилган мактабида таҳсил олди ва уни имтиёзли шаҳодатнома билан тугаллади. Сўнг ўқишни Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида давом эттирди.

2018 йилда Ж. Маҳмудов НамМҚИга Бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши бўйича энг юқори балл билан, биринчи ўринда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Ўз соҳаси бўйича чуқур билим олишни олдига мақсад қилиб олган серғайрат талаба илмий раҳбари, доцент Анваржон Исомиддинов билан биргаликда илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Изланишлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури учун гувоҳнома олишга эришди.

У институтнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий жараёнида доимо фаол. Халқаро IELTS имтиҳонида 7-даража(C1)ни олишга эришган ва «Future Leaders» («Келажак етакчилари») лойиҳаси доирасида талабалар турар жойида инглиз тили фанидан тенгдошлари учун бепул ўқув курси ташкил этгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Шунингдек, у инглиз тилида олиб бориладиган “Мунозара клуби”нинг ҳаммуаллифи ва жонкуяр модератори сифатида ҳам танилган.

Жалолиддин “Йил талабаси - 2020” танловининг институт босқичида “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Республика фан олимпиадасида эса инглиз тили фанидан фаол қатнашиб, юқори натижага эришди.

Айни пайтда у Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти «Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» йўналиши етакчиси, халқаро U-Report лойиҳаси вилоят ёшлар қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг фаол аъзоси ҳамдир.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.