Эълон!

Тўрақўрғон туманидаги "Тўрақўрғон деҳқон бозори"," Самижон универсал бозори", "Шоҳидон деҳқон бозори"," Ахси бозори Ёқутхон", "Шоҳидон деҳқон бозори"," Тўрақўрғон деҳқон бозори" МЧЖлар раҳбарлари диққатига!

Жорий йил 20 январ куни 17.00 да 2022 йил якуни бўйича таҳлилий-ҳисобот йиғилиши ўтказилади.

Йиғилишда шахсан ўзингиз пухта тайёргарлик кўрган ҳолда қатнашишингиз топширилади.

Туман ҳокимлиги.

"Янги Ўзбекистон ~ маърифатли жамият" шиори остида ўтаётган маънавият фестивали ва маданият кунларининг 3~кунида пойтахтдан келган маънавият тарғиботчилари 7~давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишдилар.

Тарбияланувчилар уларни бахтиёрликлари акс этган концерт дастури билан кутиб олиб, тўрақўрғонлик илм фидойиси Исҳоқхон тўра Ибратга муносиб издош бўлаётганликларини намойиш этишди.

Жасур Хуррамов бошчилигидаги фан номзодлари, эл суйган шоира, хонанда ва актёрлар жамоаси муассасада Маҳбуба Ҳолиқова раҳбарлигида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолашди.

Наманганнинг бир туманида болажонлар учун пойтахтдаги боғчаларники сингари шароит яратилиб, таълим~тарбия берилаётганидан тўлқинланиб кетганларини изҳор қилиб,болажонларга ўйинчоқлардан иборат совғалар улашишди.

Ўз навбатида МТТ педагоглари уларга Маҳбуба Ҳолиқова муаллифлигидаги "Ибратнинг туғилиши" китобини совға қилишди

#Тайинлов

Икромжон Ғайбуллаевич Парпиев Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. И. Парпиев 1979 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Наманган давлат университетини тарих фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган, ҳозирда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий иш олиб бормоқда.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтининг академик лицейи ижтимоий фанлар кафедраси мудири сифатида бошлаган. Сўнгра 2002-2004 йилларда Наманган Давлат университети магистранти, тайинловга қадар эса Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири сифатида ишлаб келган.

И. Парпиевга янги вазифада куч-ғайрат, саломатлик, ташаббускорлик тилаймиз.

#sayyor_qabul

Вилоят ҳокимининг Тўрақўрғон туманидаги сайёр қабулида юздан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди

Бугун Тўрақўрғон тумани Исвахон МФЙда жойлашган маданият маркази биносида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

- Фуқаролар мурожаатлари ўз вақтида ва ўрнида кўриб чиқилиши, ижобий ҳал этилишига эришамиз. Инсон қадрини улуғлаш ҳар бир давлат хизматчисининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Унда туманлардан келган жами юздан ортиқ фуқаро уй-жой, ер ва кредит ажратиш, бандлик, тадбиркорлик, ҳудудларда йўл, сув ва электр таъминотини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланишга кўмаклашиш масалалари бўйича мурожаат этди.Мурожаатларнинг аксарияти ўз ўрнида ҳал этилди.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ташкилланган маънавият фестивали Тўрақўрғонда ҳам бошланди.

Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар ҳар бир ҳудуднинг маънавий бойликлари ҳамдир. Пойтахтдан келган ва айнан тўрақўрғонликлар учун ажойиб учрашувларда иштирок этадиган меҳмонлар Яккатом маҳалласида жойлашган “Хўжакалон Абдулмоний” зиёратгоҳида бўлдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зилола Хўжаниёзова, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Тоғаев, таниқли актриса Зарифа Алимқулова, эл суйган санъаткорлар-Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нилуфар Саидова, Олим Мирзаев,актёрлар Хуршид Тўхтаев, Дилшодбек Каттабеков, Ҳилола Хўжаева, Камрон Отажонов, Жасур Раҳимовлар зиёратгоҳда амалга оширилаётган ишлар, қадим Ахсикентга оид топилган осори-атиқалар жамланган музей фаолияти билан танишдилар.