Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2023 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида туманда 2023 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

  • Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

2023 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  • “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (Кейинги ўринларда ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади)учун иш ўринларининг энг кам миқдори (2-илова) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача 550 иш ўрнини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

- ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (67 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашиши бўйича талаб 20 та бўлганлиги сабабли, келгусида 120 та иш ўрнини умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);  

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 2,8 фоиз (19 та); ‎‎

- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун 2,6 фоиз (18 та); ‎

- пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,3 фоиз (2 та);‎‎‎

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз (3 та);

‎‎‎‎‎‎‎- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,8 фоиз (5 та);‎

‎‎‎‎- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0 фоиз (0 та) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

  • Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

  • Қуйидаги иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар этиб белгилансин:

муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик, фаррош, ўт ёқувчи, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул, ўқитувчи.

  • Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

-2023 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, захирага қўйиладиган умумий иш ўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2023 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

- ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби

тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этсин;

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

  • Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, бундай шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилсин.
  • Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблашмиқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни таъминлансин.
  • Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Қ.Ахмаджонов) мазкур қарорни белгиланган муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказилишини таъминласин.
  • Мазкур қарор “Давр” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
  • Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Қобулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими

 

А.Мансуров

 

 

 

ILOVA: 1

 

 

To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining

2022 yil 11 oktabrdagi

567-6-85-Q/22-son qaroriga

1-ilova

Тўрақўрғонтуманидагиижтимоиймуҳофазагамуҳтож, иштопишдақийналаётганвамеҳнатбозоридатенгшартлардарақобатлашаолмайдиганшахсларниишгажойлаштиришучунишўринларинингэнгкамсонинибелгилашбўйичакомиссиятаркиби

 

 

 

1.

Б.Қобулов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

 

 

                             

 

 

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари

2.

Қ.Ахмаджонов

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори

 

 

        Комиссия аъзолари:

 

3.

Ш.Собиров

-

Туман ҳокимлигининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

 

 

4.

И.Парпиев

-

Туман ҳокимининг болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири

 

 

5.

А.Эшонов

-

Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири в.в.б

 

 

6.

А.Шаробхонова

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

 

 

 

     Комиссия котиби:

 

7.

Лавозимига кўра

-

Бандликка кўмаклашиш марказининг ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи

 

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining

2022 yil 11 oktabrdagi

567-6-85-Q/22-son qaroriga

2-ilova

 

Тўрақўрғон туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 2023 йилда иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхона ва ташкилотлар

 

 № 

 Ташкилотлар 

 Жами ишловчилар сони 

 Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони  

 Фоизда 

 Шу жумладан 

 

 Ногиронлар учун                              (3 фоиз) 

 Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 

 ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун 

 Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 

 Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 

 Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 

 Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 

 

 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 сони 

 фоизи 

 1  

"TO'RAQO'RG'ON TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi

120

12,0

10,0

4

3,0

2

1,7

3

1,4

0,0

0,0

2,0

1,7

1

1,9

0,0

0,0

 2  

To'raqo'rg'on tuman obodonlashtirish boshqarmasi

224

22,5

10,0

7

3,0

3

1,3

8

3,7

0,0

0,0

0,5

0,2

4,0

1,8

0,0

0,0

 3  

5-maktabgacha ta'lim muassasasi

35

3

10,0

1

3,0

2

4,4

0

0,0

0,9

2,6

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 4  

10-maktabgacha ta'lim muassasasi

23

2

10,0

1

3,0

1

4,8

1

2,2

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 5  

15-maktabgacha ta'lim muassasasi

33

3

9,8

1

3,0

1

2,3

1

2,0

0,0

0,0

0,8

2,3

0,0

0,0

0,0

0,0

 6  

9-sonli bolalar musiqa va san'at maktabi

40

4

10,0

1

3,0

2

3,8

1

2,5

0,3

0,8

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 7  

15-umumiy o'rta ta'lim maktabi

40

4

10,0

1

3,0

2

3,8

1

2,5

0,3

0,8

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 8  

30-umumiy o'rta ta'lim maktabi

38

4

10,0

1

3,0

2

3,9

1

3,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 9  

8-maktabgacha ta'lim muassasasi

24

2

10,0

1

3,0

2

7,0

0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 10  

32-maktabgacha ta'lim muassasasi

21

2

10,2

1

3,0

1

2,4

1

4,8

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 11  

25-maktabgacha ta'lim muassasasi

22

2

10,0

1

3,0

1,0

4,5

0

0,0

0,6

2,5

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 12  

24-maktabgacha ta'lim muassasasi

22

2

10,0

1

3,0

1,5

6,6

0,0

0,0

0,0

0,0

0,1

0,5

0,0

0,0

0,0

0,0

 13  

40-maktabgacha ta'lim muassasasi

30

3

10,0

1

3,0

1,1

3,7

1,0

3,3

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

 ЖАМИ 

672

67

10,0

20

3,0

19

2,8

18

2,6

2

0,3

3

0,5

5

0,8

0,0

0,0

 

 

Тўрақўрғонда ёшларнинг ватан ҳимоясига тайёргарлик бобидаги дастлабки кўникмалари кўздан кечирилди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида умумтаълим мактабларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик дарслари ўтилади. 12-мактаб мисолида ташкил этилган семинарда мазкур фан асослари, дарс жараёнида қўлланиладиган илғор услублар билан танишилди.

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, бошқарманинг туман бўлими, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлими вакиллари иштирокида кечган тадбирда дастлаб мактаб ҳарбий-ватанпарварлик отряди аъзоларининг «Ваъда бериш» маросими кузатилди. Сўнгра “Ватанпарвар” ташкилоти Тўрақўрғон ўқув техника спорт клуби томонидан тайёрланган техникалар кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбир қатнашчилари дарс жараёнида фойдаланиладиган ўқув қуроллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Ўқувчиларнинг автомат қисмларини сочиш ва ёйиш бўйича қай даражада маҳоратга эга эканликлари кўрилди. Қолаверса, мерганлик бобидаги кўникмалари билан ҳам танишилди.

Тадбир сўнггида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исмоил Ўринбоев ЧҚБТ фани ўқитувчилари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида гапирди.

- Бу тадбир ўз фаолиятимизга танқидий қараш, айрим камчиликларни бартараф этишимиз учун муҳим бир омил бўлади. Чунки машғулотлар намойиши давомида ҳамкасбимиз, 12-мактаб ўқитувчиси Иброҳим Жалиловнинг ибратли томонларини обдон ўргандик. Нималарга янада эътибор кучайтиришимиз кераклигини кўрдик ва тегишли хулоса чиқардик, - дейди 33-мактаб ЧҚБТ фани муаллими, собиқ «афғончи» Неъматжон Мамадалиев.

Тўрақўрғонда ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашишга бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

«Турсунбой Комилов» фермер хўжалиги даласи шийпонида «Карантин хизмати – деҳқонга кўмакчи» мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, уста боғбонлар иштирокида кечган тадбирни вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Анварбек Ғаффоров очиб, дастлабки сўзни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори ўринбосари Бобур Ҳамроевга берди.

Б. Ҳамроев томорқада етиштириладиган мева-сабзавотларни турли зараркунандалардан ҳимоялашнинг аҳамияти ҳақида батафсил гапирди. Айниқса, экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда бунга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада агентлик мутахассислари яқиндан кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, ҳар бир ҳудудда ўсимликлар ҳимояси учун барча шароитлар яратилганлигини айтди.

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар. Кўргазмали материаллар билан танишилди. Махсус транспорт воситасидан жой олган кўчма лаборатория фаолияти ўрганилди. Бирор маҳсулотни ўрганиш зарурияти туғилганда кўчма лаборатория ходимлари жойига чиқиб, беминнат кўмак беришлари барчага маъқул келди.

Семинар иштирокчилари тумандаги хонадонларда ташкил этилган иссиқхона, хурмозор, боғларда бўлдилар. Касалликларга қарши курашиш бўйича тўрақўрғонликлар тажрибаси обдон ўрганилди.

Миллатлараро тинчлик-тотувликда яшасак, юртимиз янада обод бўлади

Бугун дунёда геосиёсий қарама-қаршиликлар ҳаддан зиёд авжига чиқди. Шундай шароитда миллатлараро ва конфессиялараро аҳил-иноқликни сақлаш, диний бағрикенгликда турмуш кечириш ҳар доимгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Туман маданият марказида ташкилланган тадбир айни шу масалага бағишланди.

Унда тумандаги маҳаллаларнинг нуронийлари, хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, ёшлар етакчилари, таълим-тарбия масканларининг вакиллари иштирок этдилар.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобур Қобилов турли миллат ва элатлар истиқомат қиладиган Тўрақўрғонда ҳам ўзаро итттифоқликда яшашнинг аҳамияти ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикаси «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латиповга сўз берди.

И. Латипов мамлакатимизда касб-кори, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳамма бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлади. Шунинг учун ҳам истиқлол йилларида барча учун бирдек қулай шароитлар яратилганлигини гапириб берди. Айниқса, кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлиб бораётганлигини, ҳамюртларимизнинг турмуш шароитлари кундан-кун яхшиланаётганини ҳаётий мисоллар орқали баён қилди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар бердилар. Аҳил-иноқликда яшашнинг аҳамияти ҳақида фикр–мулоҳазалар билдирилди.

Истиқлол маҳалласи йўллари обод бўлмоқда

Тўрақўрғон туманида чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ички йўлларини ободонлаштиришга ҳар доимгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Йил бошидан бери Хўжанд маҳалласида 2,9 километр, Гулқишлоқда 3,8 километр йўллар бетонлаштириб бўлинди.

Дастурга кўра, энди Истиқлол маҳалласининг 3,7 километр ички йўлини ободонлаштиришга киришилган. Теракзор маҳалласидаги ишлар якунланиб, “Зиё” ҳамда “Оқтош” кўчаларида ҳаракат давом эттириляпти.

-Тўртта техника, 15 нафар ишчимиз билан ўзимизга ажратилган ҳудудда вақтдан унумли фойдаланиб меҳнат қиляпмиз,-дейди “Қурувчи” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси Садриддин Ибрагимов.-Мақсадимиз, совуқ кунлар бошлангунга қадар аҳолига текис ва равон йўлларни фойдаланишга топшириш.