Янгиликлар
Қишлоқ хўжалигида долзарб палла!
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ишчи гуруҳ вакиллари билан Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ғалла парвариши ва экилган чигитни тўлиқ ундириш учун олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 33-сессияси бўлиб ўтди
Сессия ишида туман ҳокими Аҳроржон Мансуров ва ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, сиёсий партия кенгашлари раислари, депутатлар иштирок этишди.
Кун тартибидаги биринчи масала-"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини сарфланиши ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёрбек Турғунов ҳисобот берди. Унда "Темир дафтар","Аёллар дафтари","Ёшлар дафтари"да шаклланган кам таъминланган эҳтиёжманд оилалардан бўлган учта етим болаларнинг уй-жойини таъмирлаш, тўрт нафар ишсиз аёлларга ўзини ўзи банд қилиш учун тикув машиналари олиб бериш, Наврўз байрами муносабати билан икки нафар ўта оғир аҳволдаги оилага қорамол бериш, 26 нафар турли даражадаги ногиронлик гуруҳларига мансуб фуқароларга мурожаати бўйича моддий кўмак ажратиш, Ногиронлар ҳамда Кўзи ожизлар жамияти ишчи-ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни таъминлаб бериш каби ҳаражатлар кўзда тутилган.
2022 йилда"Обод қишлоқ" давлат дастурини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Акмалжон Тўраев сўзга чиқди.
Шунингдек, тумандаги айрим фермер хўжаликлари фойдаланиб келаётган ер майдонларини заҳирага олиш ҳамда улар билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли идарага олиш шартномаларига ўзгартириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижроси, туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилган фаолияти ҳақидаги масалалар ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.
Сессияда туман ҳокимининг айрим қарорлари ҳамда кўрилган барча масалалар қарорлари тасдиқланди.
Яхшилар ёди
Муҳсиддин Мўминовни эслаб...
Исвахон маҳалласи аҳолиси Муҳсиддин Мўминов номини фахр билан тилга олишади. Ўз даврининг асл қаҳрамонларидан бўлган бу инсон 1912 йилда туғилган. 1977 йилда вафот этган.
Муҳсиддин отанинг фарзанди Руҳиддин аканинг айтишича, иккинчи жаҳон уруши бошланган пайтда сал бўй-басти кўриниб қолган 16-17 ёшдаги йигитларни ҳам ловуллаган жанг майдонларига олиб кетилаверган экан. Муҳсиддин Мўминов ҳам шундай тақдирни бошдан кечирган.
Ғалабадан сўнг у она юртига қайтиб, пахтачилик бўйича бригадир, колхоз раиси бўлиб ишлаган. Кам ҳосилли ерлардан 44 центнергача пахта олингани чинакам жасорат эди. Муҳсиддин Мўминов ана шу йилларда Социалистик Меҳнат қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Раислик йилларида кўприклар қуриш, йўлларни асфальт қилиш бўйича хўжалик етакчи ўринда борган.
Айни пайтда маҳаллада қаҳрамон номи билан аталадиган кўча бор. 3 ўғил ва 1 қиз ўзларидан кўпайиб, отанинг авлодларини давом эттиришмоқда.
Тиббий хизмат кўрсатиш шаҳобчалари кўпаймоқда
Аҳоли саломатлигини сақлаш юртимизда устувор вазифалардан бири бўлиб турган шу кунларда туманимизда тўртта яъни, Куймозор, Кичик Қўрғонча, Дашт, Обод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тиббиёт пунктлари ташкил этишга киришилди.
Туман ҳокими ушбу қурилишлар билан танишар экан, ихчам ва барча шароитларга эга контейнер услубида қад ростлайдиган ушбу пунктларда беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун аниқ режа билан ишлаш бўйича тавсиялар берди ва муаммоларни ўрганди.
#Адлия_хабари
🌙 Namanganda yangi masjid foydalanishga topshirildi
Bugun Toʻraqoʻrgʻon tumanida “Kamolxon Eshon Buva” jome masjidi Namangan viloyat adliya boshqarmasidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilib, guvohnoma topshirildi. Bu esa tuman fuqarolariga Muborak Ramazoy oyining kirib kelishi oldidan munosib tuhfa boʻldi desak mubolagʻa boʻlmaydi.
Maʼlum qilinishicha, masjid zamonaviy shaharsozlik talablari asosida qurib bitkazilgan boʻlib, unda tashrif buyuruvchilar uchun barcha qulayliklar mavjud. Masjid 1500 ming nafar odamga moʻljallangan boʻlib, hudud aholisi va mahalliy homiylar mablagʻlari evaziga qurib bitkazilgan.
Maʼlumot oʻrnida, 2022-yil 1-aprel holatida, viloyatda jami 194 ta diniy tashkilotlar mavjud boʻlib, shundan 190 tasi masjidlar, 3 tasi cherkovlar va 1 tasi Musulmonlar idorasining viloyat vakilligi hisoblanadi.
Namangan viloyat adliya boshqarmasi_________Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий канали👇Telegram: https://t.me/turakurganaxborotxizmati











