Янгиликлар
Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йилларидан бепул мобиль болалар боғчаси ташкил этилади
Қарорга кўра, 2021–2022 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларида мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Тўрақўрғон туман махаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак ижроси бюджет параметрлари тўғрисида.
Тўрақўрғон туман махаллий бюджети даромадларининг жорий йил 2-чораги учун прогноз кўрсаткичлари 13 млрд 545 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақикатда 16 млрд 692 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 123 фоизга ёки 3 млрд 147 млн.сўм ортиғи билан бажаришга эришилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 6 ойлик жами ҳаражатлари режаси 101 млрд 263 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 99 млрд 464 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 96 фоизга ёки 4 млрд 174 млн сўмга ижроси таъминланмади.
Гурухлар бўйича:
1-гурух харажатлари: 2-чорак учун прогноз кўрсаткичлари 63 млрд 66 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 62 млрд 163 млн.сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 98.2 фоизга еки 1 млрд 108 млн сўмга ижроси таъмннланмади.
2-гурух харажатлари: 2-чорак учун прогноз кўрсаткичлари 9 млрд 87 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳакиқатда 9 млрд 27 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 98.8 фоизга ёкн 110 млн.сўм ижроси таьминланмади.
4-гурух харажатлари: 2-чорак учун прогноз кўрсаткичлари 29 млрд 110 млн сўм белгиланган бўлиб, хақикатда 28 млрд 274 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 89.8 фоизга ижроси таъминланди.
Шунингдек, туман маҳаллий бюджетига 2-чорак учун нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун 5 млрд 363.5 млн сўм субсидиялар ажратилиб, тўлиқ ижроси таъмииланди;
Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли карори ижроси юзасидан тумандаги 14 та ғаллачилик фермер хўжаликларига 216.5 млн.сўм электр энергияси учун тўлаб берилди.
Туман махаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин колдиқ маблағлари 2 млрд 769 млн сўмни ташкил этиб, чорак давомида Халк депутатлари туман кенгашининг карорига асосан:
- Туман хокимлиги ва туман молия бўлими ходимларини ойлик иш хаклари қўшимча тўловларга 329.1 млн сўм йўналтирилиб, 320.5 млн сўмга молиялаштирилди;
- Ижтимоий сохани ривожлантириш максадида 11-сонли мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш ишларига 50 млн.сўм;
- 33-умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш ишларига 150 млн.сўм;
- Опен бюджет порталига 176.9 млн сўм йўналтирилди;
- Обод марказ дастурига 1 млрд 63 млн сўм йўналтирилди;
- Маданият сохасида тахсил олаётган 5 нафар талабаларни контракт тўловларига 39.4 млн.сўм ва бошқа харажатларга 233.5 млн.сўм маблағлар йўналтирилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4102-сонли ҳамда Ҳалқ депутатлари Наманган вилоят кенгашинииг 2021 йил 26 январдаги 98/06-сонли карорига асосан Худудларни ижтимоий иктисодий ривожлантириш буйича МФЙларга ичимлик суви тармоги учун труба сотиб олишга 1 млрд сўм йўналтирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 445-сонли қарори ижроси юзасидан жами аниқланган 560 та солиқ тўловчилардан 1 млрд 172.8 млн сўм маблағ ундириш аниқланиб 68 та ҳолатда 224.9 млн сўм қўшимча маблағлар ундирилди.
Туман солик инспексияси билан хамкорликда тадбиркорлик субектлари ўрганилди. Натижада 80 та солик тўловларини яширган холда хужжатсиз ёки хужжати мос келмаган холда фаолият юритаётганлиги аникланиб, бюджетга 104,7 млн сўм кўшимча манба аниқланди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 48 та субект рўйхатдаи ўтказилиб, бюджетга 62,8 млн сўм кўшимча маблағ ундирилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Карор, Фармойишлари ва вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида кўзда тутилган тадбирларга ҳамда Давлат дастурлари ва Ҳукумат баённомалари билан белгиланган вазифалар ва аҳолини ижтимоий-иқтасодий муаммолари билан билан боғлик харажатлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан кўйидагиларга йўналтирилди:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Узумзор маҳалла фукаролар йиғини ҳамда Яккатом маҳалла фуқаролар йиғинларида 2021 йил "Обод қишлоқ" дастури асосида ишларни амалга ошириш учун олинган Ссуда маблағларини қайтаришга - 1 658.0 млн сўм;
- Халқ Депутатлари Туракургон туман кенгашининг 16.06.2021 йил VI-24-2-6-85-К/21-сонли Карорига асосан, махалла фуқаролар йигинлари кучаларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашни ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган ҳолга келтириш ҳамда аҳоли куп қатнов жойларига кузатув камералари ўрнатиш учун олинган Ссуда маблағларини кайтаришга - 200.0 млн сўм;
- Жамоатчилик фикри асосида йўналтириладиган "Опен бюджет" портали (30%) - 944.1 млн сўм маблаг ажратиш кўзда тутилган.
Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетига 2021 йил 1-ярим йилликда ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар (ҳудудлар кесимида) | |||||||
№ | Тўрақўрғон туманининг вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларга 2021 йил 1-ярим йилликда ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар (ҳудудлар кесимида) | Выравнивающие межбюджетные трансферты местные бюджеты Туракурганских районов в 1 полугодии 2021 года (в разрезе регионов) | Сумма (млн.сўм/млн.сум) | ||||
Жами | Всего | 60 312 | |||||
1 | Тўрақўрғон тумани | Туракурганский район | 60 312 | ||||
“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёнлари бошланди!
Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман бюджетидан 1240,6 млн. сўм маблағ йўналтирилган эди.Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан билдирилган 361 та таклифнинг 160 таси тузилган ишчи гуруҳ томонидан овоз бериш босқичига ўтказилди.
Хурматли фуқаролар! 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифга овоз беринг ва туманимизнинг янада обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Овоз беришга ўтиш учун ҳавола👇👇👇https://openbudget.uz/boards/3?status=passed&district=92®ion=7&page=1
Овоз беришда қатнашиш учун рўйхатдан ўтишни унутманг!https://openbudget.uz/registration
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги молия бўлими
Вилоят ҳокими ёрдамчиси соврини учун
Ёшлар масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига етказилган шу даврда маҳаллаларда ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимининг жорий этилиши тарихий жараёндир. Мана, уларнинг фаолиятида амалий ишларни кўряпмиз.
Президентимизнинг ҳар бир мактаб битирувчиси биттадан хорижий тилни ўрганиши ва мусиқа асбобларини чалишни ўзлаштириши ҳақидаги тавсияларига амалий жавоб сифатида Яккатом маҳалласининг ёшлар етакчиси Жамолхон Эргашхонов 22-мактаб юқори синф ўқувчилари ўртасида “Истиқболли ёшлар” лойиҳаси доирасида инглиз тили билимдонлари кўрик-танловини ўтказди.
Якуний босқичда иштирок этган 25 нафар қатнашчидан Ниҳола Валижонова биринчи ўринни эгаллади ва замонавий телефон аппаратига эга бўлди. Кейинги ўринларни банд этган Баҳринса Машрабхонова, Ойшахон Рустамхоновага ЁИ агентлиги туман бўлими бош мутахассиси Нилуфар Алиева ҳамда мактаб директори Дилором Тожибоевалар Фахрий ёрлиқ ва китоб совғаларини топширишди.