Янгиликлар
Тўрақўрғон туман махаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак ижроси бюджет параметрлари тўғрисида.
Тўрақўрғон туман махаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлари режаси киртилган ўзгартиришлар билан бирга 14742.2 млн.сўмга белгиланганлиги ҳақиқатда тушумлар 15243,3 млн.сўмга ёки аниқланган режага нисбатан 103.4 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойлик жами ҳаражатлари режаси 154 млрд 44,7 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 155 млрд 293,4 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 100,8 фоизни ташкил этди.
Шу жумладан:
Мактабгача таълим сохасига 19 млрд. 311.6 млн.сўм;
Ҳалқ таълими сохасига 7 млрд. 293.2 млн.сўм;
Соғлиқни сақлаш сохасига 51 млрд. 657.7 млн. сўм;
Маданият сохаси учун 1 млрд. 51.5 млн. сўм;
Спортни ривожлантириш учун 3 млрд. 563.2 млн.сўм
Бошқарув органлари харажатлари 5 млрд. 7.2 млн.сўм;
Ўз-ўзини бошқариш органлари харажатлари 5 млрд. 123.8 млн.сўм;
Ижтимоий нафақа харажатларига 44 млрд. 337 млн.сўм;
Маблағлар биринчи ва иккинчи гурух харажатларига 107 млрд 810.6 млн.сўм йўналтирилиб, умумий харажатдаги улуши 69,4 фоизни ташкил этди ҳамда 47,4 млрд.сўм бошқа харажатларга йўналтирилди.
Маҳаллий бюджетнинг даромадларини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 2,8 млрд.сўм маблағлар туман ҳокимнинг фармойишларига асосан йўналтирилди.
Бундан ташқари Республика бюджетидан ссуда маблағлари ҳисобидан 2 та қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш учун жами 1,3 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ташкил этилган 281 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги (оилавий) мактабгача таълим муассасаларида 6500 дан зиёд тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Ушбу муассасаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 ой давомида 10,1 млрд.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.
Президентимизнинг жорий йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди ва туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳамда чораклар бўйича даромадларни ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан жами 1240.6 млн.сўм маблағ жамғармага белгиланган тартибда ўтказилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сонли қарорга мувофиқ, туман ҳокимлиги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қўшимча 500,0 млн.сўм ажратилиб жами 1740,6 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.
Фуқаролар томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 361 та ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар келиб тушди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқаролар томонидан берилган 361 та таклифларни соҳа кесимида сараланиб, ишчи гуруҳ ҳулосалари асосида 172 та таклифлар танлаб олинди ҳамда ушбу таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилди.
"Очиқ бюджет" ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та лойиҳадан 7 таси фуқароларнинг электрон овозлари орқали ғолиб деб топилди.
Жумладан:
- Тумандаги қабристонларни девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклифларга 170.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, девор билан ўралди.
- Янгиобод қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклифларга 500.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
- 24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонларига кондиционер ўрнатиш бўйича киритилган таклифга асосан 150.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, кондиционерлар ўрнатилди.
- 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклифга асосан 50.0 млн.сўм маблағ ажратилди ва ускуналар сотиб олинди.
- 14-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича киритилган таклифларга асосан 600.0 млн.сўм маблағ ажратилди.
- Ёртепа МФЙ ҳамда Туркистон МФЙлар ички кўчаларини асфальтлаш бўйича киритилган таклифларга асосан 307.0 млн.сўм маблағ ажратилди.
Ушбу ғолиб таклифларга Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг тегишли қарорига асосан маблағлар йўналтирилди.
САРХИЛ САБЗАВОТЛАР ХУДДИ ЁЗДАГИДЕК
Тўрақўрғон туманида жорий йилнинг ҳозирги давригача жами 68 миллион долларлик экспорт ишлари амалга оширилди. Шундан 56 миллион долларлик саноат ишлаб чиқаришдаги улуш бўлса, қолгани мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларига тўғри келади. Бу маҳсулотлар Россия, БАА, Хитой ва Европа давлатларига жўнатилди.
Туманда қарийб 200 гектар иссиқхоналар мавжуд ва улар орқали қишда ҳам эл дастурхонига сархил сабзавотлар етказиб берилмоқда.
“Кўклам замини” МЧЖнинг иссиқхоналари Бахт массивидаги тошлоқ ерларда жойлашган. Бугун иссиқхоналарда худди ёзнинг манзараси. Август ойида экилган 5 турдаги экспортбоп булғор қалампири пишиб етилди. Ҳар тупида 10-12 донадан ҳосил борлигини инобатга олсак, 80 сотихдан қанча даромад олиш мумкинлигини аниқлаш қийин эмас.
Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
ЎҒИЛОЙ ЭНДИ ҚЎШНИЛАРДАН ЧОК МАШИНАСИ СЎРАМАЙДИ
Бундан сал аввалроқ туман ҳокими қабули пайтида Бекобод маҳалласида яшовчи фуқаро моддий томондан қийин шароитда яшаётганлигидан арз қилганди. Ҳоким Зулайҳо Маҳкамова топшириғига кўра, икки нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролари бор бу оила аъзолари озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
«Қўл билан берганга қуш тўймас», деган нақл бежизга айтилмаган. Махсус гуруҳ мазкур хонадоннинг шароитини ўрганар экан, келин – Ўғилой Каримова ҳаракатчан эканлиги, тикувчилик қўлидан келиши маълум бўлди. Ҳатто у қўшнилардан чок машинаси сўраб, турли буюмлар тикиб сотар экан.
Шуни эътиборга олиб, ҳокимлик ва Халқ депутатлари туман кенгаши ўзаро маслаҳатлашди ва Кенгаш сессияси қарорига кўра мазкур оила тикув машинаси билан таъминланадиган бўлди. Мақсад, махсус дастгоҳ ёрдамида аёлнинг ҳунар билан астойдил шуғулланиши учун қулай имконият яратиш ва оиланинг қийин шароитдан чиқишига кўмаклашиш.
Бугун ана шу совға ўз эгаларига етказилди. Кенгаш котибияти мудири Баҳодир Латипов яхши истаклар билан оила аъзоларини руҳлантирар экан, улар чин дилдан миннатдорлик изҳор қилдилар.
Маълумот учун: дастгоҳ харажатлари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан қопланди.
ТЎРАҚЎРҒОНЛИК ТАДБИРКОР “ЙИЛ АЁЛИ” ТАНЛОВИДА БИРИНЧИ ЎРИННИ ОЛДИ
Яқин йилларда ташкил бўлганига қарамай кўплаб хотин-қизларни иш билан таъминланган, ишлаб чиқарилган маҳсулотлари юз фоиз хорижга экспорт қилинаётган “Рунамтекс” корхонаси туманнинг иқтисодий салоҳияти янада ошишига баракали ҳисса қўшмоқда.
Корхона раҳбари Маҳфуза Гюмюш изланувчанлиги, замон билан ҳамқадамлигини фаолиятида намоён этмоқда. У “Йил аёли” танловининг туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланганди.
Бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтган танловда ҳам Маҳфуза муваффақиятли иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” номинацияси бўйича биринчи ўринни олди ва республика танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, танловда яна бир тумандошимиз Шаҳноза Кимёназарова ҳам иштирок этди. Шаҳнозанинг ташаббускорлиги ва жамоатчилигини санаб ўтишга ҳожат йўқ: ҳамиша фаолияти қайноқ. У ҳам танловда “Йилнинг энг фаол ташкилотчиси” сифатида эътироф этилди.
Тўрақўрғонлик ҳар икки фидоий аёлларимизни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз.