Янгиликлар
Коррупция: Даволашдан кўра, унинг олдини олган яхшироқдир
Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекциясида “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзуида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, инспекциянинг шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Азбеков, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Эргашев коррупция башариятнинг маънавий ва моддий тараққиётига жуда катта тўсиқ бўлаётганлиги, бу бало бугунги кунда ҳам инсониятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири эканлиги, унга қарши барча бирдек курашмоғи лозимлигини таъкидлади.
Йиғилишда туман ИИБ ТБ катта терговчиси, капитан А.Ҳакимов коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи омил ва сабаблар, шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини кўрсатиб ўтди.
Таъкидланганидек, давлатнинг жаҳондаги обрў-эътиборини белгилашда коррупцияга қарши курашиш даражаси ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу маънода, ҳар бир ходим солиқ тўловчилар, фуқаролар билан мулоқотда “Касб одобномаси” талабларига риоя қилиши, амалдаги қонунларимиз талабларидан четга чиқмасликлари, ҳушёр ва огоҳ бўлишлари уқтирилди.Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Баҳодир ҲАМИДОВ,Тўрақўрғон туман ДСИ бўлим бошлиғи.
Вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов Тўрақўрғонда сайёр қабул ўтказди
Унда вилоятимиз туманларидан келган фуқаролар ўзлари дуч келган муаммолар юзасидан вилоят прокурорига мурожаат қилдилар.
“Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ойдина Валиева таниши бўлган аёлга 2019-2020 йилларда жами 22 миллион сўм маблағини қарзга берган. Аммо, қарз олувчи ҳозиргача турли баҳоналарни рўкач қилиб, пулни қайтармай келяпти. Мурожаатчи унга нисбатан қонуний чора кўриб, маблағини олишда ёрдам сўради.
Паст Найманча маҳалласида яшовчи Шаҳноза Собирова собиқ турмуш ўртоғидан бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент пулларини олишда сарсон бўляпти. Отанинг қарзи 15 миллион сўмга етди. Вилоят прокурори бу иш бўйича туман МИБ раҳбарига алоҳида топшириқ берди.
Абдурашид Каримов Давлатобод туманидаги “Иссиқлик энергия монтаж” МЧЖда ишлаб, маошини ололмаётгани, шаҳандлик З. Мамажонова фарзандига тан жароҳати етказган кимсага қонуний чора кўрилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Албатта, ҳар бир масалани ҳал этишда аввало қонунга итоат қилинади. Бугун ҳам шу тарзда иш олиб борилди. Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилади ва ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Унга кўра Аҳолинингайримтоифалариганисбатаншахсгадоирмаълумотларнийиғиш "Аҳолинирўйхатгаолиштўғрисида"гиЎзбекистонРеспубликасиҚонунининг 24-моддасигамувофиқВазирларМаҳкамасининг 2020-йил11-ноябрдаги 710-сонқарорибилантасдиқланганЗ.4-илова 4-шакл "Аҳолинингайримтоифалариганисбатаншахсгадоирмаълумотламийиғишбўйичасаволнома" ҳамдаЗ.2-илова 2-шакл "Шахсгаоидсаволнома" асосидаамалгаоширилади.
Аҳолинингайримтоифаларинирўйхатгаолувчиташкилотлар (кейингиўринлардаМахсусташкилотлар) ҳудудидажойлашганҳарбиртурар-жойбинолариваётоқхоналардагишахсийуйхўжаликлариучун 3.1-илова 1-шакл "Тураржойнингхусусиятлариваундаяшовчиларрўйхати", зарурйбўлганда эса, аҳолинирўйхатгаолишварағинингбошқашаклларитўлдирилади
“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёнлари якунланиб, ғолиблар аниқланди!
Жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 172 та таклифларга овоз берилди.Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 241.0 млн. сўм ажратилди.
Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 6 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:
1-ўрин:24-мактабгача таълим ташкилоти гуруҳ хоналарига конденционер ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 150.0 млн. сўм) -1037 та овоз тўплади;
2-ўрин:Шовон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн. сўм) -1027 та овоз тўплади;
3-ўрин:17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн. сўм) -924 та овоз тўплади;
4-ўрин:Ёртепа МФЙ, Гулбоғ ўрта кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 82.0 млн. сўм) -797 та овоз тўплади;
5-ўрин:Туркистон МФЙ, Туркистон кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 225.0 млн. сўм) -787 та овоз тўплади.
6-ўрин:Порлоқ МФЙ худудидаги қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн. сўм) -782 та овоз тўплади.
Тўрақўрғон тумани молия бўлими номидан жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш (ташаббусли бюджет) жараёнларида таклиф ва ташаббусларни илгари суриб фаол иштирок этган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.
Мол-мулк ва ер солиғингизни тўладингизми? Тўламаган бўлсангиз, шошилинг? Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади!
Ўзини ҳурмат қилган, инсофли солиқ тўловчилар солиқ тақвимининг барча саналаридан хабардор. Солиқларни фақат тадбиркорлар ёки корхона ва ташкилотлар тўлайди, деб фикр юритиш нотўғри. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ: “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”. Жисмоний шахслар тўлаши керак бўлган солиқларга мол-мулк ва ер солиғи киради. Ушбу солиқлардан тушадиган тушумлар маҳаллий бюджетнинг манбаи ҳисобланади. Мазкур маблағлар ободонлаштириш, ижтимоий объектлар ва стратегик муҳим соҳаларни ривожлантиришга сарфланади. Шу сабабли, фуқароларнинг солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариши ва маҳаллий ҳокимиятларнинг мақсадли харажатлари – бу жамиятнинг хавфсиз, фаровон ва илғор ҳаёти кафолатидир. Эслатиб ўтамиз: 2020 йилдан бошлаб мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларга қулайлик яратиш учун икки тўлов санаси белгиланган. Бу янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 423- ва 440-моддаларида акс этган: “Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади.” Ҳурматли солиқ тўловчилар! Давлат солиқ қўмитаси Сизларга қулайлик яратиш мақсадида ер солиғи ва мол-мулк солиғини уйдан чиқмай, масофадан туриб тўлаш имкониятини тақдим этади. Замонавий технологиялардан фойдаланинг! Мазкур солиқларни банк кассаларидан ташқари, қуйидагилар орқали масофадан тўлаш мумкин: – СОЛИҚ мобил иловаси; – мй.солиқ.уз сайти; – мобил тўлов иловалари. Муҳим эслатма: жисмоний шахслар ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади ва суд орқали мажбурий ундирувга қаратилади! Шундай экан, Сиз ўз мажбуриятингизни шу бугуноқ адо этинг! Зеро, вақтида тўланган солиқлар ҳотиржамлик гаровидир!
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ.