Янгиликлар
Брифинг
Коррупция ҳолатларини камайтириш учун халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги янада ошиши керак
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Мавзу юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Фароғат Раззоқова маълумот берар экан, мамлакатимизда коррупциявий ҳолатларнинг ҳамда давлат ташкилотларига мурожаат пайтида фуқаролар сарсон бўлишларининг олдини олиш мақсадида кўплаб ишлар қилинганини давлат хизматлари маркази мисолида таҳлил қилиб берди. Шунингдек, юридик марказлар ташкил этилиб, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, давлат ташкилотларида юридик хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманимизда ҳам айни шундай хизматлар адлия бўлимига таркибига ўтказилди ва улар бир бинога жам қилинди. Айни пайтда биргина давлат хизматлари маркази орқали 176 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.
Журналист ва блогерлар адлия бўлимига қарашли мазкур хизмат турлари, замонавий бинода аҳоли учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Сўнгра ўзаро мулоқот бўлди. Фароғат Раззоқова бўлим фаолияти ҳақида батафил гапириб берди. Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш чораларига тўхталди. Айниқса, фуқароларнинг бирор ноқонуний ҳолат бўйича мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилувчи “Ишонч телефонлари” жорий этилгани барчага манзур бўлаётганини алоҳида таъкидлади.
Давлат хизматлари маркази директори Ғуломжон Қодиров ҳамда юридик марказ раҳбари Ўткирбек Ҳошимовлар ҳам мамлакатимизда таниш-билишчилик, пора олди-бердиси сингари аянчли иллатларни бартараф этиш йўлида олиб борилаётган ишларга тўхталдилар. Бу борада марказларда яратилган имкониятлар хусусида гапирилди.
Брифинг иштирокчилари мутахассисларга кўпчиликни қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар бердилар ва тегишли жавоблар олинди.
Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият
Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихдаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.
Айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш ҳамда эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаси бўлиб келмоқда.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган бу йилги мустақиллик байрами тадбирлари шаҳар ва қишлоқларимизда бошлаб юборилган.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Дукат маҳалласида ўтказилган “Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият” номли тадбирда истиқлолимизнинг 31 йиллиги мадҳ этилди. Унда иштирок этган РМММ вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппоқов, туман ҳокими Аҳроржон Мансуров юртимизда инсон қадри учун олиб борилаётган ишлар ҳақида гапиришди. Туманнинг ижтимоий-маънавий тараққиётида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ нуронийлар, ёшлар вакилларига байрам совғалари туҳфа этилди.
-Ноанъанавий тарзда ташкиллаган тадбиримизга Дукат маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Авазбек Турсунов, ёшлар етакчиси, фаоллар бош қўшдилар, ҳудуддаги истеъдод эгаларидан бадиий дастур намойиш этилди,-дейди туман маънавият бўлинмаси раҳбари Маъсудахон Бегматова.- Мустақиллик ҳар қанча тантаналарга муносиб байрамлигига яна бир бор исбот бу.
Яхши ўқиш шарти билан совғалар топширилди
Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Ота-оналарнинг энг зарур юмушлари қаторига бугун фарзандлари учун мактаб формалари ва ўқув қуроллари олиш қўшилган. Шундай кезларда саховатпеша инсонларнинг муруввати туфайли камхарж, серфарзанд оилаларга анча енгиллик бўлиши билан бирга катта савоб ҳамдир.
Туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси томонидан эл соғлиғини сақлаш йўлида меҳнат қилаётган фидоий инсонларнинг ўғил-қизларидан 53 нафарига ана шундай совғалар тақдим этилди.
-Буларни фақат яхши ўқиш шарти билан сизларга топширамиз,-деди туман ҳокими Аҳроржон Мансуров.- Шунда келажакда етук мутахассислар бўлиб етишасизлар ва юртга хизмат қиласизлар.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат хизматчилари муҳокамасида!
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 16 август санасида Тўрақўрғон туман ҳокимлиги биносида тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борадиган раҳбар ҳамда масъул ходимлар учун тарғибот семинари ташкил этилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъул ходими Ж.Эргашев 4 август санасида Президент ҳузурида бўлиб ўтган “Давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорликни таъминлаш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга тўхталиб ўтишди. Шунинг билан бирга, 8 августда юртбошимиз томонидан имзоланган, узоқ кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.
Семинар давомида иштирокчиларга тарғибот гуруҳи томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кенг тарғиб этишга қаратилган тадқимот орқали тушунчалар берилди.
Тарғибот семинари иккинчи қисмида филиал етакчи инспектори И.Абдуллажонов томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ мустақил танлов жараёни суҳбат босқичини самарали ташкил этиш ҳамда бу жараёнда ҳар бир ташкилотдаги суҳбат комиссия аъзолари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлили, очиқ мустақил танловларни адолатли ҳамда шаффоф ўтказишда суҳбат босқичини тўғри ташкил этишнинг муҳимлиги юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Семинар иштирокчилар билан очиқ мулоқот, савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан керакли жавоблар олишга муваққаф бўлишди. Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир семинар иштирокчисига давлат хизматчиси сифатида қонуннинг мазмун-мохиятини аҳоли ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш борасида керакли услубий материаллар ҳамда тавсиялар берилди.
Жамиятга соғлом оналар, соғлом фарзандлар керак
Гулқишлоқ оилавий шифокор пунктида туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида соғлом овқатланиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мавзу ўта долзарб ва ҳамма билиши зарур мавзу. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Юсуфали Маҳмудовнинг фикрлари ўринли: кейинги йилларда аҳоли ўртасида юрак-қон томир, бўғим касалликлари кўпайди. Чунки, спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишга эътибор кам. Шифокорнинг айтишича, одам касалликни ўз қўли билан оғзига солади. Ширинликлар, тез тўйинтирувчи егуликлардан бутунлай воз кечиб, сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, дуккаклилар истеъмолини кўпайтириш керак. Айниқса, болалар таомномаси белгиланган тартибда бўлиши муҳим.
Туғруқхона бўлими мудираси Раънохон Шокирова эса эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш бўйича керакли маслаҳатларни айтиш билан бирга туманда болалар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар сабабини изоҳлади. Кеч туғруқ ҳам эрта туғруқ каби хавфлидир, деди у. Она-бола скринингги бўйича ҳамшира Азиза Якуббоеванинг фикрлари жамиятга соғлом оналар ва соғлом оналар кераклиги ва бу ҳамма учун аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Хўш, қандай ишлаймиз? Туман ҳокимининг ўринбосари Феруза Солиева бу борада аниқ вазифаларга тўхталди. Оилалардаги хотин-қизлар доимий назоратда бўлади. Айниқса, туғиш ёшидаги, ҳомиладор аёллардан хабар олиб борилади. Фарзанд кутиш бўсағасидаги оналар яқинлари томонидан парвариш қилиниши шарт. Бу борада маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари тиббиёт ходимларига кўмаклашадилар.
Семинар сўнггида мазкур ОШПга келган ҳомиладорлар тажрибали шифокор Р. Шокирова томонидан кўрикдан ўтказилди.






























