Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев меҳнати ва ижоди билан халқ меҳрини қозонган Наманганликларга ўз миннатдорлигини билдирди:
"...Жамолқори Ғиёсов, Сора Эшонтўраева, Турсуной Жаъфарова, Шаҳодат Раҳимова, Ҳабиба Охунова, Назира Аҳмедова, Камолиддин Раҳимов, Ҳошим Арслонов, Мирза Азизов каби атоқли санъаткорлар, Чустий, Зафар Диёр, Ҳабиб Саъдулла, Ҳусниддин Шарипов сингари таниқли адиблар ва уларнинг бугунги издошлари бўлган Тоҳир Қаҳҳор, Зиёвуддин Мансур, Дилбар Ҳайдарова, Жамолиддин Муслим, Хосият Рустамова, Меҳриноз Аббосова, Беҳзод Фазлиддин каби истеъдодли ижодкорларнинг номларини ҳам ҳурмат билан тилга оламиз.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Матлуба Дадабоева, Насиба Қамбарова, Зулайҳо Бойхонова, Меҳри Бекжонова, шунингдек, Тожибар Азизова, Меҳри Абдуллаева, Жалолиддин Усмонов, Алишер Файз, Малика Эгамбердиева, Сардор Мамадалиев, Баҳриддин Зуҳриддинов, Гуласал Абдуллаева каби иқтидорли ижодкорлар санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Муҳаммад Нуриддинов, Бахтиёр Назаров, Акмал Нур, Ортиқали Қозоқов сингари моҳир рассомлар ўз ижоди билан нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам шуҳрат қозонган.
Наманган аҳли мамлакатимизнинг илм-фан соҳаларида катта ютуқларга эришиб келаётган Абдумавлон Абдуллаев, Комилжон Тожибоев, Аҳмадали Асқаров, Иброҳим Абдураҳмонов каби академиклар, Турсунбой Файзуллаев, Ҳамид Аҳмадхўжаев, Шавкат Отажонов, Рустам Муродов, Ҳадича Қодирова, Собитхон Турғунов, Абдулла Расулов сингари таниқли профессорлар билан ҳақли равишда фахрланади.
Наманган вилоятини ривожлантириш ва аҳоли турмушини фаровон қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Икромхон Нажмиддинов, Муҳаммаджон Каримов, Латифжон Султонов, Хадича Мирзаева, Ойшахон Қўчқорова, Иброҳим Юсупов, Жамолхон Сиддиқов, Мухторхон Ҳошимхонов, Ҳайдарали Ҳожиакбаров, Умматали Шамсиев, Рауфхон Муртозаев, Абдусаттор Ғофуров, Хорунхон Аюбхонов, Ботирали Ҳакимов, Абдулхай Турсунов каби ҳурматли нуроний ва оқсоқолларга алоҳида ташаккур билдираман."- Шавкат Мирзиёев
УЧ КУНДА МИЛЛИОН ТОПГАН ТЕРИМЧИ
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг кунига 200 килодан пахта тераётгани ҳақидаги хабарга кўпчилик ишонқирамади.
Рост экан, бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик. “Забардаст Оқтош” фермер хўжалигида Юқори Мўғултой маҳалласидан келган опа-сингиллар теримда иштирок этишяпти. Улардан бири Руқия Каримова 6 кунда 1,2 тоннадан ортиқ пахта терибди. Қўлига олган пули 1.100.000 сўмдан ошибди. “Агробанк” туман филиали ходимлари ҳар уч кунда пулни тарқатиб кетишяпти.
-Кеча 230 кило терганман. Турмуш ўртоғим доим ёнимдалар. Этагим тўлишига бошқасини алмаштириб берадилар. Тарозига олиб чиқадилар. Ютуғимнинг сири шу,-дейди илғор теримчи.
Маҳалладошларига ўрнак бўлаётган Гулнора Муҳитдинова, Фотима Тошбоевалар ҳам теримдан дурустгина даромад топишаётганидан хурсанд.
ПАХТАЗОР – МИСЛИ ОҚ ГУЛЛАРГА ТЎЛГАН ГУЛЗОР
Мана бу пахталарни кўриб, кимни белига этак боғлагиси келмайди. Туманимизнинг энг забардаст фермерлар хўжаликларидан бири “Бураматут гулшани”да Қўшқайрағоч, Бураматут, Хўжанд, Ўрда маҳаллаларидан чиққан 300 дан зиёд хотин-қизлар зўр ғайрат билан пахта теришмоқда.
Бураматут маҳалласи раиси Насибахон Шокированинг айтишича, Олима Мамаджонова, Муқаддас Исмоилова, Адолат Эрназарова сингари теримчилар 130-140 килограммдан ҳосил йиғиб олишяпти. Бундай ҳокисор аёлларни кўриб, арзимаган баҳоналар билан теримга чиқаолмаслигини айтадиганларга ҳайрон қолади киши. Ахир бир кунда рўзғорига 150 минг сўм пул олиб киришнинг ўзи шукроналик белгиси.
Фермер хўжалиги 106 гектар майдондан 400 тоннадан ортиқ пахта топширишмоқчи. Гектаридан 50 центнергача ҳосил чиқяпти. -Теримчи опалардан миннатдормиз, илғорлар сафида эканимизда уларнинг ҳиссаси беқиёс,-дейишади иш юритувчилар Рустамжон Тошбоев ва Қодиржон Умаровлар.
УЛУҒЛИК ВА МАРТАБАЛИК ЭГАЛАРИ, БАЙРАМ МУБОРАК!
Билимдан кучлироқ куч йўқ, дейишади донолар. Бу хулосанинг ҳақлигини устозлар мисолида кўрганимиз учун ҳам мазкур касб эгаларини беҳад ҳурматлаймиз. Келажагимиз мевалари-фарзандларимиз тарбиясини уларга ишониб топширамиз.
Дарҳақиқат, ўқитувчиликдан улуғроқ, устозликдан юқори мартаба бўлмаса керак. Ўқитувчи инсон қалбини яхшиликларга, эзгуликларга очувчи буюк зот. Дунёнинг олий минбарларидан туриб сўзлаётган ҳам, ўз ютуқлари билан Ўзбекистонни оламга танитаётган ҳам, унинг салоҳиятларини кўз-кўз қилаётганлар ҳам аввало муаллимдан ҳарф ўрганган, таълим-тарбия олган инсонлардир.
1 октябрь-Устоз ва мураббийлар куни туманимизда ҳам кенг нишонланди. Туман маданият марказида ташкилланган тадбирга соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда тиним билмай фидоийлик кўрсатаётган азиз инсонлар таклиф этилдилар.
Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ардоқли касб эгаларини байрам билан муборакбод этиб, уларнинг шаънига энг гўзал тилакларни билдирди. Янги Ўзбекистон равнақи учун муваффақиятлар мустаҳкамланишини изҳор этди.
Байрамга ярашиқли равишда бир гуруҳ фаоллар вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлимининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
O’zbekiston Respublikasida 2021- yilda sinov tariqasida aholini
Ro‘yxatga olishning shaxsga doir ma’lumotlariga ishlov berish tartibi to‘g‘risidagi
Nizom tasdiqlandi.
Mazkur Nizom O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi "O’zbekiston Respublikasida 2023-yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish chora-tadbirlari to‘g‘risidagi 710 - son qaroriga muvofiq ishlab chiqilgan bo‘lib, aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash tartibini belgilab beradi.
Ushbu Nizom Internettarmog‘i orqali o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni taqdim etuvchi respondentlar vasinovtari qasida aholini ro‘yxatga olishnings haxsga doir ma’lumotlariga ishlov berish jarayonlariga vaqtinchalik jalb qilinadigan hodimlar tomonidan foydalanishlari uchun mo‘ljallangan.
Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini elektron bazaga kiritish, umumlashtirish, qayta ishlash va chopetish Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash axborot tizimi (keyingi o‘rinlarda - Tizim) yordamida amalga oshiriladi (ilova). Tizim Davlatstatistika qo‘mitasi (keyingi o‘rinlarda - Qo‘mita) tomonidan ishlab chiqilgan ma’lumotnomalar vaklassifikatorlar (aholi manzili, MНOВT, bandligi, millati, tili va boshqalar) bilan ta’minlangan. Tizimga kiritilgan tasniflagichlar ro‘yxatga olish varog‘i shakllarida giayrim savollarni avtomatlashgan tarzda kodlashtirish imkonini yaratadi. Tizimga ma’lumotlar ikki xil usulda kiritiladi:
- a) respondentlar tomonidan o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni internet tarmog‘i orqali census.stat.uzrasmiy veb-saytiga kirgan holda himoya kodi bilan himoyalangan tarzda shaxsiy ma’lumotlar pitizimga kiritish orqali;
- b) qog‘oz shaklidagi aholini ro‘yxatga olish varag‘i shakllariga respondentlarning shaxsiy ma’lumotlarini yozma shaklda to‘ldirish orqali
- yig‘ilgan ma’lumotlarni maxsus tayyorgarlikda no‘t ganoreratorlar yordamida tizimga kiritish.