Янгиликлар
📣 КИМЛАР РАСМАН ИШСИЗ ШАХС ХИСОБЛАНАДИ
✅ Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ишсизлар деб — ўн олти ёшдан то пенсия ёшига киргунга қадар, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахсларга айтилади.
❗️Юқорида кўрсатилган шахслар, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органлари (Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази) га мурожаат қилган ва улар томонидан ИШ ҚИДИРУВЧИ СИФАТИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАНИДАН кейингина ишсиз деб этироф этилади.
👉 Мана шундай тартибда ишсизлиги тан олинган шахслар бола пули олиш учун ариза топширса уларни телефонига даромаднинг расмий манбасига эга бўлмаган шахс бўлганлиги учун аризангиз рад этилди деган СМС бормайди.
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш кўлами янада кенгайтирилмоқда.
📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги 6277-сонли Фармонига асосан:
🟢 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб: а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда: - инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади; 📈- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади; 📈- унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади; б) якка-ёлғиз бўлан фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
🟢 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 🧍♀250 000 сўм – ёши 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзандли оила учун, 🧑🍼325 000 сўм – ёши 3 ёшгагача бўлган битта кичик фарзанд учун; 👭150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун; 👨👩👦👦100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча; б) 380 000 сўм – кам таъминланган оилаларга ойлик моддий ёрдам миқдори.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
“Агромарафон”- қишлоқ хўжалиги келажаги эгалари учун!
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида келажак авлодни тарбиялаш, етук кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг соҳада бандлигини таъминлаш ва шу орқали уларнинг соҳада улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ривожланган давлатлар кўп. Уларда гектаридан 2 мингдан 12 минг АҚШ долларигача даромад олинади. Бизнинг серунум ерларда эса бу кўрсаткич анча паст. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигини жаҳон бозоридаги рейтинги ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш индексига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун мамлакатимизда соҳани ривожлантириш мақсадида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларда, айниқса, ёшлар иштирокини таъминлаш муҳим.
Республика миқёсида сентябрь-декабрь ойларида ёш фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалигида фаолият олиб боришга қизиққан ёшлар учун аграр соҳанинг экспертлари иштирокида ўтказиб келинаётган “Агро марафон” деб номланувчи мотивацион учрашувнинг навбатдагиси Тўрақўрғон туманида ташкилланди. Унда вилоятимизнинг барча туманларидан қизиқувчи ёшлар иштирок этиб, аграр соҳада яратилаётганлар шароитлар ва имкониятларни очиб бериш, ёш фермерлар, деҳқонлар фаолиятида дуч келаётган тўсиқлар ҳамда муаммоларни ўрганиш ва потенциал ечимлар излаш, топиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш жараёнини жадаллаштиришдаги таклифлар тўғрисида фикр алмашиш, соҳада мавжуд ва яратилаётган имкониятлар ҳақида ёш фермерлар ва аграр соҳадаги фаолиятга қизиққан ёшларни бохабар қилиш каби бир қатор мавзуларда фикрлашилди.
Тадбирда, шунингдек, вилоятимизда фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Наманганда 2021 йилнинг ўтган 9 ойида янги ташкил этилган корхоналар сони 5 мингдан ошди
🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Наманган вилоятида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 5 038 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 тага ошганлигини кўриш мумкин.
♻️ 2016-2021 йиллар январь-сентябрь ойларида, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони:
🔹2021 - 5 038 та,
🔹2020 - 5 001 та,
🔹2019 - 4 641 та,
🔹2018 - 2 530 та,
🔹2017 - 2 090 та,
🔹2016 - 1 541 тани ташкил этган.
✅ Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган корхона ва
ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда, уларнинг 27,0 % и Наманган шаҳри хиссасига тўғри келади.