Янгиликлар
Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда вилоятимизга ташрифлари чоғида Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлиб, унинг фаолиятига юқори баҳо берганлари тўрақўрғонлик тадбиркорларни ҳам уларнинг тажрибасини ўрганишга чорлади.
Оқтош шаҳарчасида 2,82 гектар майдонда 15 та лойиҳа асосида “Ёшлар” кичик саноат зонаси ташкил этилиб, қурилиш ишлари ўтган йилдан бошланган. Бир ярим мингта иш ўрни яратишга мўлжалланган ушбу ҳудудда бир неча турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Бугун туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, сектор раҳбарлари бошчилигида тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчиларидан иборат гуруҳ мазкур КСЗга бордилар. Жами 10 гектардан иборат ер майдонида 46 та ташаббускор тадбиркорлар қиймати 612.3 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга ошириб, 6470 янги ишчи ўрни яратишни мақсад қилишгани, маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинаётгани мақтовга арзирли. Ҳар бир кичик корхона бинолари замонавий дизайнда, қуёш паннеллари ўрнатилган, ихчам иссиқхоналар ташкил этилгани билан аҳамиятли. Ҳудудда мактаб, боғча, спорт майдонлари аҳоли ва тадбиркорларга хизмат қилмоқда.
“Ниҳол файз дизайн текс”, “Сифат ёғоч саноат”, “Мастер класс дизайн” МЧЖ лар фаолияти билан танишган тадбиркорлар ўзларига мотивация олдилар. Тумандаги иккита кичик саноат зоналарида ҳудди шундай иш ташкил этиш бўйича фикрлашиб олинди.



Тўрақўрғон тумани Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мол-мулклари хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида хусусий тадбиркорлик объектлари, савдо дўконлари, ошхона, кафе-барлар, халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, жами 169 та объект ҳамда 70 та фуқаро хонадонлари, кўп қаватли уйлар шартнома асосида қўриқланиб келинмоқда.
Тизимнинг афзалликлари шундаки, фуқаро ёки хусусий тадбиркор ариза билан мурожат қилгандан сўнг Қўриқлаш бўлими томонидан техник қўриқлаш воситалари бепул жиҳозлаб берилади ҳамда туну-кун қўриққа олинади. Мурожаатчи шартномада кўрсатилган маблағни ҳар ойда тўлаб боради.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тўрақўрғон туманида жойлашган марказий деҳқон бозори ҳудудида янгича техник қўриқлаш воситалари, техник қўриқлаш маркази хизматлари тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.


Эълон!
Тўрақўрғон туманидаги “Самижон универсал бозори”, “Ахси бозори Ёқутхон”, “Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори" МЧЖлар таъсисчилари диққатига!
Жорий йил 24 январ куни 17.00 да 2022 йил якуни бўйича таҳлилий-ҳисобот йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишда шахсан ўзингиз пухта тайёргарлик кўрган ҳолда қатнашишингиз топширилади.
Туман ҳокимлиги.
Эълон!
Тўрақўрғон туманидаги "Тўрақўрғон деҳқон бозори"," Самижон универсал бозори", "Шоҳидон деҳқон бозори"," Ахси бозори Ёқутхон", "Шоҳидон деҳқон бозори"," Тўрақўрғон деҳқон бозори" МЧЖлар раҳбарлари диққатига!
Жорий йил 20 январ куни 17.00 да 2022 йил якуни бўйича таҳлилий-ҳисобот йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишда шахсан ўзингиз пухта тайёргарлик кўрган ҳолда қатнашишингиз топширилади.
Туман ҳокимлиги.








