Янгиликлар
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Тўрақўрғон туман 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2016 йилда ташкил топган бўлиб, жамоа ўтган даврда жуда катта муваффақиятлар тўплашган. Уларнинг бисотида Ўзбекистон чемпионати ва Кубокларида қўлга киритилган 143 та олтин, 237 та бронза медаллари, Осиё ва Жаҳон чемпионатларидаги 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медаллари бор.
Жорий йилнинг 4-8 сентябр кунлари Татаристон республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган миллий белбоғли кураш бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ушбу мактаб спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Турли вазн тоифасида Дилдора Исроилжонова, Шириной Юлдашевалар олтин, Мирзажон Мирзажонов кумуш, Одилжон Пазлиддинов бронза медалларини қўлга киритишди.
Муассасада ташкилланган чемпионларни тақдирлаш маросими ёш спорт усталарининг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова юрт номини юксакларга кўтаришга ҳисса қўшаётган спортчиларга миннатдорчилик билдирди. Чемпионлар ҳамда уларнинг мураббийлари, Халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиевга Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кохонаси очилди
Умумий ер майдони 1 гектарни ташкил этувчи корхона Тўрақўрғон тумани, Оқтош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, “Ifoda Agro Kimyo Himoya” компанияси таркибига киради.
Лойиханинг умумий қиймати 17 млрд сўмни ташкил этади.
Йилига 30 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар Европа ва Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилинади.
Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди.
Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов, бир гурух олимлар ва нуронийлар иштирок этди.
ЭЛЧИ АХСИКЕНТГА КЕЛДИ
Наманган вилояти ўзининг бетакрор табиати ва бой тарихий маконлари билан республикада ўз ўрнига эга маскан. Айниқса, қадимий ва навқирон Ахсикент Афросиёб билан беллаша оладиган археологик ёдгорликдир.
Манбааларда ёзилишича, Ахсикент шаҳри эрамиздан аввалги III асрда пайдо бўлган. X-XII асрлар Ахсикентнинг энг гуллаб-яшнаган даври ҳисобланиб, шаҳар уч қисмдан – арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. 1220 йилда мўғул қўшинлари томонидан харобага айлантирилган.1620 йилда давомли кучли зилзила оқибатида аҳолисининг катта бир қисми ҳалок бўлган, омон қолганлар ён атрофга тарқаб кетган, шаҳар бундан кейин қайта тикланмаган. Бу шаҳарнинг харобалари ҳозирги вақтда Тўрақўрғон тумани, Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган.
Вилоятга келган меҳмонларнинг аксарияти албатта бу очиқ осмон остидаги музейни зиёрат қилади. Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ахсикентга келди. Элчи жаноблари бу ернинг тарихи, обидани қайта тиклаш ва туризм манзилгоҳига айлантириш борасидаги режалар ва амалий ҳаракатлар билан танишди.
Меҳмонларга вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуриддинов ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон Республикасида 2021- йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинчалик жалб этиладиган ходимларни ўқитиш бўйича тартиб тасдиқланди.
УшбуТартибдақуйидагиасосийтушунчаларқўлланилади:
аҳолинирўйхатгаолиш - ЎзбекистонРеспубликасинингбутунҳудудидаёкиунингмуайянҳудудларидаўтказиладиган, белгилангансанадааҳолинингдемографикваижтимоий-иқтисодийтавсифларинибелгиловчишахсгадоирмаълумотларнийиғишҳамдауларгаишловберишдаврийжараёни;
рўйхатгаолувчиходимлар - ЎзбекистонРеспубликасинингаҳолинирўйхатгаолишгатайёргарликкўришгавауниўтказишга жалб этилган, махсусўқувданўтганвоягаетганфуқаролари;
респондентлар - аҳолинирўйхатгаолишсанасидаЎзбекистонРеспубликасиҳудудидабўлганЎзбекистонРеспубликасифуқаролари, чет элфуқароларивафуқаролигибўлмаганшахслар, ЎзбекистонРеспубликасидадоимийяшовчи, лекинаҳолинирўйхатгаолишсанасидаунингҳудудиданташқаридабўлган Ўзбекистон Республикасифуқаролари;
Хабарингиз бор, айни кунларда бутун мамлакат миқёсида муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни кетмоқда. Бугун Тўрақўрғон маданият марказида 6-Наманган округ сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ташкилланган семинар-тренинг ҳам ана шу долзарб мавзуга бағишланди.
Туманда мавжуд 59 та участка сайлов комиссиялари аъзолари учун туман адлия бўлими маслаҳатчиси Исломжон Тўлқинбоев раҳбарлигидаги ўқувда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг Конституциявий ҳуқуқи асослари мавзусида маъруза ва тақдимот бўлиб ўтди. Йиғилганлар босқичма-босқич сайлов кунига ҳозирлик, округ ва участка сайлов комиссиялари бинолари ҳамда овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, пандемия шароитида иш юритиш, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов жараёнида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари билан ишлаш тартиблари борасида тушунчалар олдилар. Савол жавобларда ва видеороликларда ҳам кун тартибидаги мавзуда сўз борди.
- 6-Наманган округ сайлов комиссияси билан вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолиятининг ҳуқуқий асослари» мавзусида секторлар бўйича ўтказилаётган семинар-тренинг эртага ҳам давомланади, - дейди туман адлия бошқармаси бошлиғи Фароғат Раззоқова. – 3 босқичли ўқувларда участка сайлов комиссияларининг барча аъзолари ўқитилади. Пировард мақсадимиз муҳим сиёсий жараённи очиқ-ошкора, шаффоф ва мустақиллик тамойиллари асосида ўтишига ҳисса қўшишдир.