Тўрақўрғон туманидаги Тепа Найманча маҳалласида жойлашган, бошқа ҳудудларни ҳам бир-бирига боғлаб турувчи кўприк умуман яроқсиз ҳолга келиб қолган, аҳоли бу муаммони ечиш учун йиллаб мурожаат қилишганди.

Ниҳоят, 2024 йилда махаллалар инфратузулмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар давлат дастури доирасида мазкур муаммога ечим топилди. Кўприкни таъмирлаш учун 4,0 млрд. сўм маблағ ажратилди. Айни дамда лойиҳадаги ишлар изчил давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур қурилиш ишларини бориб кўрди. Кўприк узоқ йиллар халққа хизмат қилиши учун биринчи навбатда сифатга эътибор қаратиш шартлигини айтиб ўтди.

Шу ерда жам бўлган нуронийлар қурилиш ишларини назорат қилиб боришаётганини айтиб, халқнинг узоғи яқин бўлишига қаратилган эътибор учун Президентимизга миннатдорчилик билдириб, дуода бўлишди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов “Намуна томорқа савдо” МЧЖ насос станциясида энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиб, энергиятежамкор ускуналарининг тежамкорлик самарадорлиги кўздан кечирилди.

Шунингдек, ҳудудларда қаровсиз ётган, ўзлаштириладиган адирлик жойлардаги ер майдонларида сувни тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинларни экиш, боғ ва токзорлар барпо этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар кўрилди.

Бундан ташқари, фермерлар далаларида Хитой технологияси асосида йўлга қўйилган томчилатиб суғориш технологиялари билан танишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, томчилатиб суғориш орқали ҳар қандай экин парваришида одатдаги сув сарфини 50 фоизга камайтириш мумкин экан. Шунинг учун ҳам фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига мазкур технология асосида суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

🔹Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда.

Бугун Ёртепа маҳалласида Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Улуғбек Муродуллаев томонидан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда кредит олиш, ишга жойлаш, ички йўлларни асфальтлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Билдирилган таклиф ва муаммоларни ҳал этиш бўйича тумандаги масъул  ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Август ойи ҳам охирлаб бормоқда. Саноқли кунлардан сўнг қишлоқ хўжалигида энг муҳим мавсум - пахта терими бошланади. Бу пайтда техникалар созлиги алоҳида ўрин тутади.

Тўрақўрғон туманидаги “Агросервис МТП” МЧЖда 2024 йил пахта хомашёсини ташишда қатнашадиган транспорт тракторлари ва тиркамаларини ҳамда пхта терим машиналарини мавсумга тайёрлаш бўйича кўрик ўтказилди.

Унда ушбу тайёргарликни ўрганиб, қабул қилиб олувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ММТП раислари иштирок этишди.

Мавжуд техникалар ҳолати кўздан кечирилгач, айрим камчиликлар очиқланди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Прокуратура органлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари доимий назорат қилиб борилмоқда.

Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Усмонов томонидан “RUNAM TEX” МЧЖ да энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида яратилган шароитлар билан танишиб, ушбу корхонада ўрнатилган қуёш панели ва энергиятежамкор ускуналарининг тежамкорлик самарадорлиги кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш, ишчилар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.