Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.
Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди
Маҳаллаларга борган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Тўрақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари М.Исомиддиновнинг Обод маҳалласида ташкилланган навбатдаги сайёр қабулида фуқаролар томонидан келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Бандлик, соғлиқни тиклаш, табиий газ ва электр каби масалалар бўйича мурожаатларнинг аксарияти тезкор ҳал этилмоқда.
Акбарова Мунавварнинг суюлтирилган газ баллон бўйича мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди
Одил судлов - инсон қадри учун
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан шу мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси М. Рузиматов жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳақида журналистларга батафсил ахборот берди.
Хусусан, 105 нафар шахсга нисбатан 82 та жиноят иши кўрилиб, 76 нафар шахсга нисбатан 54 та иш ҳукм чиқариш билан, 27 нафар шахсга нисбатан 26 та иш ҳаракатдан тугатилганлиги айтилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 752 нафар шахсга нисбатан 580 та иш кўриб, тамомланган.
Туман давлат солиқ инспекциясида кечган тадбирда сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда иштирокчиларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Сайёр суд мажлисида 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилди.
ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган, тузалиш йўлига ўтган 5 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, улар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаган 1 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди.
Матбуот анжуманида мавзуга доир савол-жавоблар ҳам бўлди.
Аввал хабар берганимиздек, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-"А"синф ўқувчиси Акмалжон Муҳаммадаминов республикаси фан олимпиадасида география фанидан фахрли 2-ўринни эгаллади.
Шу муносабат билан мактабда билимдон ўқувчини қутлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни таълим бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси Х. Низомов очиб берди.
Туман ҳокимининг ўринбосари И. Парпиев ўқувчиларга илмни юксалтириш ва устозларни ҳурмат қилиш ҳақида ибратли фикрлар билдириб, фақат билимли бўлиш билангина инсон ҳаётда ўз орзу-мақсадларига етишини билдирди. ММТ бўлими мудири А. Абдуллаев ўқувчиларга бундан-да юксак марраларни эгаллашига ишонч билдирди.
Тадбир сўнггида Акмалжон Муҳаммадаминов ва унинг ота-онаси фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Yoshlar ovozi respublika festivali yosh istedodlarni kashf etayotgan san'at bayrami desak mubolag'a bo'lmaydi.
Shu kunlarda Respublikamiz bo‘ylab festivalda o‘z mahoratini sinab ko'rmoqchi bo'lgan yoshlar uchun saralash bosqichlari o‘tkazilmoqda.
Bugun To‘raqo‘rg‘on tumanidagi Madaniyat markazida tanlovning mazkur tanlovning sektor bosqichi o‘tkazildi.
Sektor bosqichida bevosita mahallalar bosqichida g‘olib bo’lgan 3ta (10-15, 16-22 va 23-30) yosh toifasidagi yoshlar o‘z mahoratlarini sinovdan o‘tkazishdi.