Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Ушбу вазифада Қудратбек Иномиддинович Соходиллаев иш бошлади. У 1990 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини иқтисодиёт йўналиши бўйича битирган.
Меҳнат фаолиятида туман Давлат солиқ инспекциясида катта инспектор, вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси туман бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида бўлим бошлиғи, янги тайинловгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасида бош мутахассис каби лавозимларда ишлаган.
Қ. Соходуллаев Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 2024 йил 15 октябрдаги қарорига мувофиқ, туман ҳокимининг молия -иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Инвестиция объектларидаги қурилиш-пудрат ишлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2022 йилдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор асосида Тўрақўрғон туманидаги ижтимоий объектлардаги қурилиш ишлари якунига етказилиб, сўнгги пардозлаш ишлари кетмоқда.
Қурилиш-пудрат ишларида жамоатчилик назорати ўрнатилган.
''Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!'' Respublika tanlovida Namangan viloyati To‘raqo‘rg‘on tumani ishtirok etdi.
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti tomonidan o'zbek tilini targ'ib qiluvchi ijodiy izlanishlarni rag'batlantirish va ommalashtirishga qaratilgan ''Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!'' Respublika tanlovida Namangan viloyati To‘raqo‘rg‘on tumani hokimi maslahatchisi Dilrabo Vaxabova faol ishtirok etib, ''Davlat tili ustuvorligi ta'minlangan eng namunali hudud'' yo‘nalishi bo‘yicha rag‘batlantiruvchi mukofot bilan taqdirlandi.
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули Бордимкўл маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Унда турли масалалардаги мурожаатлар тингланди.
Ободон маҳалласидан келган Машрабжон Сайфитдинов кредит ажратилиши, бордимкўллик Шокиржон Мамадалиев протез маҳсулотини қайта қўйдириш, Бахт маҳалласидан Маҳбуба Сатторова уй-жой олиш, Ободон маҳалласида яшовчи Шоҳида Юлдашева хонадонидаги қурилиш ишларини якунлаш, Ўзбекистон маҳалласидан Аҳмаджон Нормирзаев дорихона очиш ва болалар боғчасида ўйин майдончасини ташкил этиш, Шарқ маҳалласидан Моҳира Юлдашева ишга жойлашиш, қодирободлик Гулбўстон Яхшибоева фарзандини даволатишда ёрдам сўрашди.
Қабул давомида барча мурожаатлар масъулларга тезкор ўрганиш учун йўналтирилди. Бир нечта масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатидан ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида хусусий сектор вакиллари, тадбиркорлар, саноат тармоғи вакиллари, шунингдек қурилиш тармоғи, қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан семинар иштирокчиларига “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари лойиҳасининг қабул қилиниши тўғрисида маълумот берилди.
Учрашувда семинар иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилиб, қонун лойиҳаси учун қўшимча таклифлар олинди.