#Хушхабар

Вакилларимиз биринчи

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазири кубоги учун ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичида Тўрақўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактаби “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоларидан тузилган жамоа муносиб иштирок этиб, барча ҳарбийлашган синовларни юқори натижалар билан бажарди ҳамда 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоага Мудофаа вазирлиги ҳамда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг фаҳрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Жамоа энди республика босқичига боради. Наманганимизнинг шарафини ҳимоя қилишда уларга муваффақият тилаймиз.

5-умумтаълим мактабида Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Бундай учрашувлар аввало ёшларга раҳбарлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиши, мурожаатларни холис акс эттириши ва ўрнида тушунтиришлар олиши билан ҳам жуда қулайдир.

Бугунг туманимизнинг барча маҳаллаларидан келган йигит-қизлар ишга жойлашиш, ҳарбий хизматга бориш, спорт анжомлари билан таъминланиш, ўқиш шартнома пулини тўлаб бериш каби мазмундаги масалаларни туман ҳокими Шерали Қосимовга билдирдилар. Албатта, уларнинг келажагига бефарқ қараб бўлмайди, озгина эътибор ва кўмак муҳим ўрин тутади. Мурожаатларни ўрганиб чиқиш аниқ муддат билан масъулларга йўналтирилди.

Тадбир давомида олийгоҳдаги ўқишлари учун ёрдам сифатида “Ёшлар дафтари”га олинган бир қатор талабаларга контракт тўлови ваучер сертификатлари топширилди.

Учрашувдан сўнг мактаб ўқувчилари ижросида бадиий композиция намойиш этилди. Шу билан биргаликда юқори синфда ўқиётган ёшлар билан суҳбатлашилди.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш доимий кун тартибида

2022 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори эълон қилиниб, унда ёшлар муаммоларини ўрганиш, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш, айниқса, ишсизликни бартараф этишга эътибор қаратиш вазифалари қўйилиб, раҳбарларга маҳаллабай тартибда шундай тоифадаги йигит-қизлар бириктирилганди.

Ўтган йилларда берилган топшириқлар ижроси бўйича ишлар амалга оширилди ва бу жараёнлар давом этмоқда.

Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Файзиобод, Соҳилобод ва Узумзор маҳаллаларидан 15 нафар доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлди. Деҳқончилик учун ер олиш, мотокультиватор зарурлиги, мутахассислиги бўйича ишга кириш каби мазмундаги мурожаатлар тингланди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Масъуллар билан хорижга чиқиб кетган, камроқ даромад топаётган ёшларни ватанга қайтариш масалалари ҳақида кенгашилди.

#бугун_қабул

Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг узоғини яқин қилиш баробарида ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олинишини таъминламоқда.

Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Юқори Мўғултой маҳалласида Президентнинг тумандаги “Халқ қабулхонаси” мудири Бекмурод Исақов ҳамроҳлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглади.

Унда, жумладан, Бозорбоши маҳалласидан Қобилжон Маърупов яшаш шароитини яхшилаш, бекободлик Матлуба Воҳидова ўғлининг ўқишига шартнома пулини тўлаб бериш, Ёртепа маҳалласидан Адҳамжон Бозоров йўлларни асфальтлаштириш, Катта қўрғончадан Лобархон Раззоқова моддий ёрдам ажратилиши, Дукат маҳалласидан Фарида Тожиаҳмедова пенсияга чиқиш каби масалаларда кўмак сўрашди.

Яна субсидияга уй-жой олиш, газ баллон, хонадон таъмири, олинган ерни қайтариш каби мавзуларда ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Аксарият масалалар бўйича жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва ўрганиб чиқишни тақозо этгани учун масъулларга йўналтирилди.

Агротехнологиялар техникумида “Касблар фестивали” ўтказилди

Мазкур ўқув муассасаси вилоят миқёсида ҳам моддий-техника базаси юқори саналади. Техникумда ветеринария тиббиёти, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервис-техник технологи, автомобиллар транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, агрономия, компьютер инжинирингги, ахборот хавфсизлиги йўналишларида кундузги, дуал ва сиртқи таълим бўйича касбий билим берилиб, ҳозирда 500 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.

Бугун техникумда “Касблар фестивали” ташкилланди. Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари бу ерда касбларнинг назарий ва амалий ўргатилиши, эришилган натижалар билан танишдилар. Талабалар ижросида бадиий дастур ҳам намойиш этилди.

Ўқув йили тугашига ҳам оз вақт қолди. Бундай тадбирлар ёшларни таълимнинг кейинги босқичларини танлашларига ёрдам беради.