Янгиликлар
#саховат
Инсон учун саломатликдан бебаҳо бойлик йўқ. Тани сиҳатлик барча қувончлар манбаи. Аммо, бу ҳаётда турли хасталикка чалиниб, моддий етишмовчиликларга учраётганлар бор.
Ўтказилаётган сайёр қабулларда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг тиббий кўмак мазмунидаги мурожаатлари алоҳида назоратга олинади.
Бугун ана шундай тоифадаги 20 нафар беморларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Ф-18-сонли фармойишига кўра даволаниш ҳаражатлари учун ажратилган жами 272 миллион 995 минг сўм маблағ сертификатлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Бахтияр Анаркулов, туман ҳокими Шерали Қосимов томонидан топширилди.
Эътибор ва ғамҳўрликдан баҳраманд бўлганлар муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирдилар.
Жамоат транспорти: "Бир миллионлик шаҳар"га яраша хизмат кўрсатилади
Хабарингиз бор, Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун яна бир совға хориждан яна 30 та замонавий автобуслар етиб келган эди.
Янги автобуслар 7 апрель кунидан шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди. Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида вилоят жамоатчилиги: нуронийлар, соҳа фахрийлари ва ишчилари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида вилоят марказида йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бу каби лойиҳалар давом эттирилишини таъкидлади.
Шундан сўнг расмзий лента қирқилиб, жамоатчилик вакиллари янги автобус қулайликлари билан танишдилар.
“Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан олиб келинган ва Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилганмазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.
Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.Эслатиб ўтамиз, ушбу автобуслар 5-сонли Чорсу-Проктология шифохонаси, 6-сонли Чорсу-Машад ҳамда 7-сонли Оромгох-Чорсу йўналишларида ҳаракатланади.
Сиёсий маърифат соати бўлиб ўтди
Навбатдаги ўқувда Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб юртимиз ҳаётига оид янгиликлар, хусусан Президент иштирокидаги энг муҳим тадбирлар, жамият тараққиёти учун хизмат қиладиган янги лойиҳаларнинг тақдимот маросимлари, Самарқанд шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи биринчи саммити” ҳақида мукаммал ахборот берилди.
"Жадид" газетаси шарҳи, "Маҳалладан гапирамиз" рукни остидаги янгиликлар билан таништирилди.
Тўрақўрғон туманида ипак қурти парваришига киришилди
Бу йил туманда 3823 қути ипак қурти парваришланади ва 229 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштирилади. Асосийси ҳар бир боқувчига бир қутидан уруғ берилиб, шунча аҳолини иш билан банд этилади.
Бугун туманда инкубаторийларда жонланган жами 500 қути жониворлар "Олтин водий", "Шаҳанд тараққиёти", "Исҳоқхон Ибрат", "Иномжон Набиев", "Тезкор Наврўз" ММТПларидаги хонадон эгаларига тарқатилди. Пиллакорларга барча шароитлар яратиб берилади, моддий рағбатлантириб борилади.
Чусткўприк маҳалласида шу мазмундаги маросимда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходуллаев, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, нуронийлар, пиллакорлар иштирок этиб, деҳқончиликнинг илк ҳосили баракали бўлиши учун яхши ниятлар билан дуолар қилинди.
Драйвер лойиҳалари амалга оширилади
Тўрақўрғон туманида “Зарбдор тажрибаси” асосида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 6 та лойиҳалар шакллантирилган.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун Республика бюджетидан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, молиялаштириш икки босқичда амалга ошириш белгиланган.
Шундан, “Зарбдор тажрибаси”нинг 1-босқичида 2 та лойиҳа учун 6,2 млрд. сўм ажратиш белгиланган бўлиб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Соходиллаев, вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ходими Б. Нажмиддинов, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ҳамда масъул идора вакиллари лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.
Унга кўра, туман марказидаги “Янгиобод" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Косонсой" сойининг 2,6 км. қирғоқ қисмини қисқартириш ва бетонлаш орқали фойдаланилмаётган ер майдонида 30 тадан зиёд савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади.
“Кумидон" МФЙ ҳудудидаги 10 гектар майдонда жойлашган кичик саноат зонасининг 5 гектар ҳудудини текислаш орқали ер майдонларини 15 та лотларга бўлинган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш орқали саноат лойиҳалари ташкил этилади.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 100 тадан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 505 та янги иш ўринлари яратилади ҳамда аҳоли ва меҳмонлар учун қулайлик яратиш билан бирга, тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.











