Is’hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari instituti jamoasi tomonidan navbatdagi koʻkalamzorlashtirish tadbiri o‘tkazildi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 30-dekabrdagi “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari” toʻgʻrisidagi farmonida tatbiq etilishi belgilangan “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida NamDChTI jamoasi tomonidan koʻchat ekish, koʻkalamzorlashtirish va obodonlashtirishga doir tadbirlar faol tashkil etilmoqda.

Bu doirada institut rektori R.Karimov boshchiligida prorektorlar, boʻlim boshliqlari, dekan oʻrinbosarlari, ishchi-xodimlar hamda tyutorlar Toʻraqoʻrgʻon tuman hududida joylashgan “Ibrat” qabristoniga turli manzarali daraxtlarni ekib, bunyodkorlik ishlarini amalga oshirdilar.

Ushbu tashabbusdan koʻzlangan maqsad esa  mamlakatimiz obodonlashishiga hissa qoʻshish bilan birga Ibrat shaxsiyatiga koʻrsatilayotgan hurmatni ham anglatadi.

✅ Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У. Муродуллаев Лангарбобо МФЙда яшовчи фуқаролар Матусмонова Буойша, Турғунова Гулираъно, Абдураҳимов Сарвар, Норсолиев Жаҳонгирларнинг контракт тўлови, моддий ёрдам ва бошқа масалалардаги мурожаатларини қабул қилиб, шу жойни ўзида мутасаддиларга йўналтирилди. Ижроси алоҳида назоратга олинди

Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида “Истиқлол“ маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулга келганлар турли масалалар билан сектор раҳбарига юзландилар. Жумладан, газ таъминоти, моддий ёрдам ҳамда маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг аксарияти ўз ўрнида ижобий ҳал этилмоқда. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, аҳолининг даромадини ошириш, томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан хам танишилди. Хонадонларда томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоначиликни оммалаштириш, чорвачилик ва бошқа қўшимча даромад манбаларини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди

Куймазорлик Жавлонбек Нақиев  ва Муҳиддин Деҳқоновлар маҳалла ҳудудида жойлашган, қаровсиз ётган адирлик жойдан 1,5 гектар ерларни ўзлаштириб, 1500 мингдан ошиқ эрта пишар шафтоли, бодом, ўрик кўчатларини экишди. Бу билан ҳозирда 5 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Маҳалланинг Истиқлол кўчасида яшовчи Усмонжон Сатимов эса хонадонига 100 тупдан ошиқ малина кўчатлари экиб, парваришламоқда.

Ёшлардаги иқтидорни ривожлантириш ўсмирлик давридан бошланиши унинг келажагига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўрақўрғон маданият марказидаМактабгача ва мактаб таълими, маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Турон" мактаб театри танловининг туман босқичи бошланди.

Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги ушбу тадбир илк марта ўтказилмоқда.

Мактаблар жамоалари танлов жараёнида 3 та шарт бўйича баҳоланади. Энг юқори кўрсаткич эгаси вилоят босқичида қатнашади.

Танловнинг очилиш тадбирида иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов, ҳоким ўринбосари Икромжон Парпиев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Абдурасул Абдуллаевлар барча мактаб жамоаларига омад тилашди.

Маълумот учун: танловнинг туман босқичи 1-6 апрель кунлари бўлиб ўтади