#ҳоким_ва_ёшлар

Бу галги учрашув Қашқаргузар маҳалласи ҳудудидаги 32-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шерали Қосимовга жумладан, Қўшқайрағоч маҳалласидан Алимардон Абдулбоситов солиқ идораларига ҳамда Озод маҳалласидан Авазбек Турсунов Миллий гвардия йўналишида ишга жойлашиш, Тошлоқдан Авазбек Олимов паспорт олишдаги муаммони ҳал этиш, шу маҳалладан Мухлиса Турғунпўлатова олийгоҳдаги ўқиши шартномасини тўлаб бериш, Ўртақишлоқдан Улуғбек Ривожиддинов тадбиркорлик учун банк кредити ажратилиши масалаларида мурожаат этишди.

Мурожаатларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди ва ҳар бирининг назорати масъулларга топширилди.

Тадбир сўнггида маҳалладаги етакчиларга ёшлар билан жиддий ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш, жиноятчиликка йўл қўймаслик борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, мактабдаги шароитлар билан танишилди.

Пробация муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндисидир.

Тўрақўрғон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида ҳозирда 525 нафар назорат остидаги шахслар бор.

Президентнинг жорий йил 3 январдаги 1-сонли қарорида мазкур назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилмаслигини таъминлаш учун масъулларга алоҳида вазифалар белгиланган.

Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳусайновлар ана шу шахслар иштирокида очиқ мулоқот ўтказишди. Дастлаб пробация гуруҳи бўйича маълумот билан таништирилди.

Мулоқотда назоратдаги шахсларнинг турли мазмундаги масалалари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

#Томорқа_хазина

Тўрақўрғон туманида 67 та маҳаллада 1476 та хонадонда иссиқхона ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 29, 3 гектардан иборат. Улардан аҳоли йилига 17 миллиард 700 миллион сўмдан ортиқ даромад олмоқда.

Бордимкўл маҳалласида яшовчи Азимжон Ҳакимов ўн йилдан кўпроқ вақт чет давлатларда ишлаб юрди. Юртимизда тадбиркорликка яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар туфайли оиласига қайтгач, ҳовлисида 5,5 сотихли иссиқхона қурди.

Бу йил у иссиқхонада фарзандларини ёнига олиб ўзгача усулда деҳқончилик қилмоқда. Яъни, 2800 та кичик қопчаларга 5600 туп қулупнай кўчатлари экилди.

-Иситишга эҳтиёж йўқлиги, бегона ўт чиқмаслиги, озиқлантириш тўғри кўчатнинг ўзига етиб бориши, муҳими, ҳосил эрта пишиши билан бу усулнинг афзаллик томонлари кўп,-дейди хонадон соҳиби.

Қулупнай ниҳоллари қийғос гулга кириб, мева тугишни бошлади. Ўтган йили 40 миллион соф даромад олган оила бу йил янада кўпроқ маблағ топиш ҳаракатида. Томорқада интенсив усулда олма кўчатлари ҳам парваришланмоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамшидбек Болтабоев кўмаги билан “Халқ банки” томонидан микролойиҳа доирасида уларга 10 миллион сўм кредит ажратилгани фаолиятлари самарали бўлишида асқотмоқда.

НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ ДУНЁНИНГ ТОП 100 ТАЛИККА КИРУВЧИ ОТМГА МУДДАТИДАН АВВАЛ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Тўрақўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11- синф ўқувчиси Шукрулло Абдусатторов юксак марраларни забт этишни кўзлаган ёшлардан. Халқаро IELTS синовларида 7.5, SATдан 1470 балл тўплашга эришган иқтидор эгаси бирданига жаҳоннинг ўндан ортиқ нуфузли университетларидан ўқишга таклиф олди. Қувонарлиси, билимдон ўқувчи дунёнинг топ 100 талигига кирувчи АҚШдаги Pennsylvania State University талабасига ҳам айланди. Ёрқин келажак сари муносиб тамал тоши қўйган истеъдодли битирувчининг келгуси ишларига муваффақият тилаймиз (https://t.me/namanganv_xtb/23224).

Таъкидлаш жоизки, Шукрулло жорий йил математикадан асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Маҳалла ходимлари куни нишонланди

Маҳалла азалдан меҳр-оқибат, аҳиллик ва ёрдамга муҳтож инсонларга ғамхўрлик каби эзгу амалларнинг бешиги бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам  жамиятимизда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Президентимиз томонларидан аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти. Бугун ана шу соҳанинг фидоийлари - маҳалла ходимлари куни.

Бу сана Тўрақўрғон туманида ҳам кенг нишонланди. "Ҳумо" мажмуасида байрам ҳамда Рамазон ойи ифторлиги дастурхони ёзилди. Унга маҳалла масъуллари, фаоллар таклиф этилди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов Тўрақўрғонда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, бунда асосий  эътибор халқ турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилаётгани ҳақида тўхталди ва  фидоийлик билан ишлаётган фаоллар меҳнатини эътироф этди.

Улардан бир гуруҳига вилоят ҳамда туман ҳокимлигининг Ташаккурнома ва эсдалик  совғалари топширилди.