Янгиликлар
Сизҳамиша муқаддассиз, муқаддас аёл!
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Айниқса, бу баҳор фаслининг энг дилбар айёми – Халқаро хотин-қизлар кунида янада яққол намоён бўлади.
Тўрақўрғон тумани маданият марказида шу қутлуғ кунга бағишланган катта байрам дастури бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов йиғилганларни табриклар экан, “Президентимиз бошчиликларидаги давлатимиз, халқимизнинг хотин-қизларга нисбатан юксак ҳурмат ва эҳтироми туфайли уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар йилдан-йилга янги босқичларга кўтарилмоқда. Бугунги кунда муҳтарама аёлларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз”, дея алоҳида эътироф этди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ фаол хотин-қизлар тақдирланди.
Тадбирда эл суйган хонандалар Ҳамид Маллабоев, Жалолиддин Усмонов, Шавкат Ҳамдамов ҳамда туманимизнинг истеъдодли санъаткорлари аёллар мадҳ этилган куй-қўшиқлар билан даврага файз бағишладилар.
#саховат
Моҳи Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди
Мусулмон оламининг энг гўзал палласи Рамазон ойи давом этмоқда. Ўзида саховат, қадрият, меҳр-оқибатни мужассам этган бу ойда кам таъминланган, эҳтиёжмандларни йўқлаш энг катта савобдир.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида 50 нафар эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда марказ ходимлари орқали юборилган ушбу саховат ёрдами кўнгилларни мамнуниятга тўлдирди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов Соҳилобод маҳалласида яшовчи оилаларга бориб, Президентимиз кўрсатмалари билан ажратилган совғаларни эгаларига топширди.
Ёшлар билан очиқ мулоқот давом этади
Бу галги учрашув Хўжанд маҳалласида жойлашган 20-умумтаълим мактаби биносида ташкилланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими ҳамда давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти ёшларнинг тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш, уй-жойни таъмирлаш, ишга жойлашиш, бандлигини таъминлаш учун асбоб-ускунага эга бўлиш, чорвачиликни ривожлантириш, пиёдалар учун йўлни кесиб ўтишни белгиловчи чизиқлар тортиш, олий таълимда ўқиш пулини тўлаб бериш каби масалаларда мурожаатларни тингладилар.
Албатта, ёшлардаги интилишларни қўллаб-қувватлаш зарур. Шунинг учун мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш белгиланди.
Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Тўрақўрғонда “CCI-Namangan Limited” хорижий корхонасининг қурилиш жараёни билан танишди
Мазкур корхона томонидан 14,2 гектар майдонда “Соса-соla" бренди остидаги салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга оид умумий 70 млн. АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилади, шунингдек, йиллик 198 млн. литр маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва экспорт қилиниши кўзда тутилган. Айни пайтда қурилиш ишлари жадал суръатда кетмоқда.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев бу йил биринчи босқичи ишга тушадиган корхонадаги қурилиш жараёни, шунингдек, айрим муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш чоралари кўрилишини билдирди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев Тўрақўрғон туманидаги “Рунамтекс” МЧЖда бўлди
“Ёшлар” кичик саноат зонасида жойлашган ушбу корхона бир гектар майдонни эгаллаган, йилига 1 млн. 200 минг тонна, 10 млн. долларлик қийматдаги трикотаж маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади. Бу ерда 700 та янги иш ўрни яратилди. Замонавий андозадаги маҳсулотларнинг сифати ва кўриниши жаҳон бозорида харидоргир бўлиб бормоқда. Биргина жорий йилнинг икки ойида 3 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинди.
Ҳозирда корхонада лойиҳанинг 2-босқичини ишга тушириш ҳаракати олиб бориляпти. Бунда яна 200 та янги иш ўринлари яратилади.
Б. Валиев корхона фаолияти ва ишчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Мулоқотда корхона раҳбари Маҳфуза Гюмюш ҳозирда қурилиш ишлари якунига етганини айтиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги унитар корхонасидан хориждан олиб келинаётган ускуналар учун хулоса олишда кўмак сўради.
Ушбу масала Бош прокурор ўринбосари томонидан назоратга олинди.











