Мамлакатимиз бўйлаб барча олий ва умумтаълим даргоҳларини бир мақсад йўлида бирлаштирган "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида бир-биридан мазмундор тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нурбой Жабборов, Ахтамқул Каримов, Наби Жалолиддинлар дастлаб олийгоҳ учун “Янги Ўзбекистон” боғи яқинида қад ростлаётган янги бино ҳудудига кўчат экдилар.

Сўнгра институт ҳаёти билан танишилди. Исҳоқхон Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйиб, уни ёдга олишди.

Тўрақўрғон тумани маданият марказидаги ижодий учрашув таассуротларга бой кечди. Ижодкорлар ўз шеърларидан ўқиб бердилар, ёшларга маънавиятга, маърифатга ошнолик инсон ҳаётининг мазмунига айланиши кераклиги тўғрисида теран мулоҳазалар билдирдилар.

Кечгача давом этган тадбирда шоирлар 1, 5, 22-умумтаълим мактабларида мулоқот ўтказишди. Туманнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди.

Айни дамда Исҳоқхон Ибрат мажмуасида “Фаввора атрофида” деб номланган адабий-бадиий тадбирни ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Наманганда кейинги йилларда тадбиркорлик учун қулай муҳит яратилаётгани хорижий инвесторларни янада кўпроқ жалб этмоқда.

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Дмитрий Ионин бошчилигидаги делегация Тўрақўрғон туманидаги “Дилрабо СДА” кўп тармоқли хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар.

Фаолият тури трикотаж кийимларини ишлаб чиқариш ва улгуржи чакана савдо, экспорт қилиш ишларини амалга оширишдан иборат бўлган корхонада 1000 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилади. Маҳсулотлар 100 фоиз Россиянинг Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург, Самара каби шаҳарларига экспорт қилинади. Ўтган йили бу кўрсаткич 15,5 миллион долларни ташкил этди.

Меҳмонларга корхона раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳибаси Маъсудахон Содиқова янги режалар ҳақида маълумот берди. Келгусида ҳамкорлар сафига свердловсклик тадбиркорлар ҳам қўшилиши маҳсулотларга катта қизиқиш билдирилганидан ойдинлашди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2024 йил ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Наманган вилояти босқичлари тўрақўрғонлик ёшлар учун омадли мавсум билан бошланди.

Куни кеча вилоятда ташкил этилган олимпиада доирасидаги биринчи "Ёшлар овози" танловининг   опера йўналишида 10-15 ёш тоифасида Ибрат маҳалласидан Каримжонов Умиджон, анъанавий хонандалик йўналишида 10-15 ёш тоифасида Шарқ маҳалласидан Каримжонова Мадинахон ва шу йўналишнинг 23-30 ёш тоифасида Озод маҳалласидан Абдужабборов Мардонбек, эстрада йўналишида 16-22 ёш тоифасида Соҳилобод маҳалласидан Ҳалимжонов Шоҳрухбеклар ғолиб деб топилиб муносиб тақдирландилар.

Ютуқларимиз бардавом бўлаверсин

 Bugun To‘raqo‘rg‘on tumani hokimi Ahrorbek Mansurov rahbarligida mahallalarda milliy-ma’naviy muhitni mustahkamlash, o‘tganlar xotirasiga hurmat va ehtirom ko‘rsatish maqsadida tumandagi 4-sektor hududida joylashgan “O‘zbekiston” mahallasining “ABDUNAZAR XALFA BUVA” qabristonida obodonlashtirish ishlari olib borildi.

Hashar davomida ushbu qabristonning ekologik muhitini yaxshilash maqsadida ariqlarni tozalash, hududni tartibga keltirish, turli chiqindilardan, qabrlar atrofini esa yovvoyi o‘tlardan tozalash kabi keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi

"Gold frehs fruits" МЧЖ тумандаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган энг йирик корхоналардан бири. Қарийб 650 гектар майдонни эгаллаган боғда меваларнинг, айниқса, гилоснинг энг сархил навлари етиштирилади. Маҳсулотлари асосан Россия, Польша, Малайзия, БАА, Индонезия, Жанубий Корея ва албатта Хитой давлатига экспорт қилинади.

Жамият 6,5 гектар майдонни эгаллаган замонавий агрологистика марказига ҳам эга. Бу ерда мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш, меҳмонхона, автотураргоҳ, мева-сабзавот бозори, тарози, автомобилларни ювиш каби хизматлар ҳам йўлга қўйилади.

Бизнес-форумга келган хитойлик меҳмонлар гилосзор боғлар, ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишдилар. Келгусида сархил меваларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди