#Пресс_тур

Тўрақўрғон туманида  республика ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирокидаги пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир асосан туризм йўналишига қаратилган бўлиб, яқинда Наманганда бошланадиган халқаро Гуллар фестивалига ҳамоҳангдир.

Журналист ва блогерлар дастлаб туманда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Янгиобод маҳалласи ҳудудида "Аktash global trade" МЧЖ томонидан етти қаватли, 49 хонадонли уй қурилиши билан танишдилар. Сўнгра Янги Ахсикент мемориал мажмуаси, Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

#маънавият_фестивали

Биз озод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрақўрғон тумани бўлими ҳамкорлигида 52-сонли мактабда "Биз озод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз" ана шу номда маънавият фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестиваль маънавиятнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойилларини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ёшлар қалбида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган.

Фестиваль доирасида “Миллий таомлар дастурхони”, "Моҳир қўллар" танловлари, "Китоблар кўргазмаси", "Ёш ихтирочилар", "Касбим-фахрим" мавзусида ҳунармандчилик кўргазмалари, халқ ўйинлари, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг турли миллат ҳамдўстлиги доирасида бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Миллий урф-одатларимизни, эрта турмушни олдини олиш, қизлар одоби ва аҳлоқи мавзуларида суҳбатлар тингланди.

Тадбирда РМММ вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов, туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев иштирок этишди. Энг намунали устозлар, фаол қатнашчилар муносиб тақдирланишди.

#ёшлар_ва_футбол

Тўрақўрғонда ДХХ раиси кубоги мусобақаларининг туман босқичи старт олди

Анъанавий равишда ўтказилаётган ушбу мусобақа ўтган йилда 100 мингдан зиёд ёшларни ўз атрофида бирлаштиришга эришганди. Бу йил эса янада кўпроқ иштирокчилар даъвогарлик қилмоқда.

Бугун ҳудудлар бўйича ғолиб чиққан жамоалар туман босқичида иштирок этиш учун йиғилдилар.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Шерали Қосимов туман ДХХ раҳбари ёшларимизнинг айнан спорт соҳасида ҳам кўрсатиб келаётган натижалари ҳақида гапириб, ушбу мусобақада ҳам фаол қатнашишга чақиришди ҳамда жамоаларга барчага омад тилашди.

Мусобақа ўғил болалар жамоалари ўртасида футбол, қизлар жамоалари ўртасида кичик футбол бўйича бошланди.

#ғалла-2025

Техникалар соз бўлса, ишчиларга яхши шароитлар яратилса, ишда барака бўлади

Тўрақўрғон туманида жорий йилда 4876 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Ҳар йили бўлгани каби ўрим-йиғим мавсумини самарали ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 18 та отряд ташкил қилинди. Комбайнчилар ва отряд аъзоларига доимий иш ташкил этиш учун жиҳозланган  кўчма шийпонлар ажратилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Оқтош шаҳарчасидаги "Агросервис" МЧЖда техникалар созлиги ва кўчма шийпонлар тайёрлигини кўздан кечирди.

Ғалла тез пишиб кетади, ўримни вақтида ўтказилмаса дон нобудгарчилиги юзага келади. Шунинг учун комбайнчилар, мавсумда иштирок этадиган барча ишчиларга ўз уйларидек шароит яратиб берилиши керак, шунда ишда унум бўлади, деди вилоят ҳокими.

#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон  маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Унда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Исақов ҳам иштирок этди.

Қабул давомида фуқароларнинг кўча номланиши, ишга жойлашиш,   ичимлик суви сифатини яхшилаш, тиббий ёрдам олиш, моддий кўмак ажратилиши, хонадон кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалаларда мурожаат қилишди. Ўша жойнинг ўзида йўналишлар бўйича  масъуллар билан мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилди. Аниқ муддат белгиланиб, хулоса беришга йўналтирилди.

Қабулдан сўнг Шоҳидон маҳалласида яшовчи фуқаронинг музлаткич омбори жойлашган бинони нотурар жойга расмийлаштириш ҳақидаги сўрови ўрганилди.