Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани 3-сектор МФЙлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Жаҳонгир Хусайнов томонидан сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари еттилигига ўтган 2024 йил фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда дастлаб маҳалла ходимлари томонидан 12 ой давомидаги ишлар ва белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида ахборот берилди.
Сектор раҳбари томонидан келгусида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, маҳалла ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорининг мазмун-моҳияти батафсил етказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш вазифалари эслатилди.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини аукционда 49 йилга сотиб олинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тарихий Фармони қабул қилинди.Унга кўра:- Поп тумани Чодак ҳудудида 97 та контурдаги жами 977,9 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади;- хар бир талабгор (жисмоний ёки юридик шахс) 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ер майдонини “E-auksion” тизими орқали сотиб олиши мумкин;- сотиб олинган дала четида 20 сотихгача майдонда музлатгич, саралаш ва қадоқлаш жойлари, дала шийпони, техника парки ташкил этишингиз мумкин;- 1 гектар ер бошлангич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида (4-5 млн атрофида);- сотиб олинган ер майдонида қайси экин турларини экишни фақат ўзингиз белгилайсиз;- сотиб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйишингиз мумкин;- сотиб олинган ер участкасини иккиламчи ижарага беришингиз мумкин;- аукцион савдолари жорий йилнинг 20 февралидан 1 мартгача бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот учун: Фармондаги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида вилоят штаби ташкил этилган (тел: 69-227-68-32).
Спорт мураббийларига эҳтиром кўрсатилди
Тўрақўрғон спорт мактабида 27 турдаги йўналишларда 3624 нафар ёшлар шуғулланадилар. 2024 йилда 13 та Жаҳон чемпиони, 2 та Осиё чемпиони, 18 та Ўзбекистон чемпионати ва кубоклари совриндорлари етишиб чиқиб, туманимизнинг фахрли спортчилари қаторига қўшилдилар.
Ҳеч шубҳасиз, бу ютуқларда устоз-мураббийларнинг бемисл меҳнати мужассам. Шу боис уларга ҳар қанча эҳтиром кўрсатса арзийди.
Бугун спорт мактабида 30 нафар ана шундай фидоийларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими Ш. Қосимов, туман прокурори А. Юсупов, ДСИ раҳбари М. Исамиддиновлар иштирок этиб, мураббийларга Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширишди.
#Халқаро_ҳамкорлик
Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегациясининг Наманганга ташрифи давом этмоқда
Меҳмонлар Тўрақўрғон туманидаги “Gold Fresh Fruits” корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Бир маҳаллар ажриқ босган адирлик ерларида бугун шундай боғлар ташкил этилгани замирида катта меҳнат мужассам. "Gold Fresh Ftuts" МЧЖ ихтиёридаги 750 гектар майдоннинг 450 гектари гилосзор, 100 гектари ҳурмозор, 50 гектарида шафтоли, 70 гектарида олҳўри кўчатлари парваришланмоқда.
Биргина 2024 йилда 1000 тоннадан ортиқ сархил мевалар Дубай, Қатар, Россия, Корея, Хитой каби давлатларга экспорт қилинди. Бу ерда 180 нафар доимий, 3000 нафар мавсумий ишчилар бандлиги таъминланган.Эндиликда жамиятнинг экспорт салоҳияти ошиб, 300 минг дона кўчатлар етиштириляпти ва юз фоиз хорижга юборилади. 2 гектарлик иссиқхонада эртапишар гилос ва қулупной баравж ўсмоқда.
Шу ерда меҳмонларга қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатиш, ўсимликлар карантини бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода айни йўналишдаги тажрибани чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади.
Меҳмонларга Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода ҳамроҳлик қилмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Туманда жорий йилда 3060 гектар майдонда пахта, 4876 гектарда ғалла етиштиришга ҳозирлик кўрилмоқда.
Айни кунларда фермер хўжаликларида ер майдонларини баҳорги чигит экишга тайёрлаш, ички ариқларни тозалаш ва бетонлаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, маҳаллий ўғит жамғариш каби агротехник тадбирлар жадал олиб борилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан дала четларига мевали кўчатлар ўтқазиш ишлари ҳам бошланган. Бу ерга ер қўшиш ва қўшимча даромад олиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса демакдир.
Вилоят ҳокими “Комилжон ота ЭОК” фермер хўжалиги мисолида бугунги куннинг энг муҳим агротехник тадбирларига эътиборни кучайтириш бўйича қўшимча топшириқлар берди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.











