Янгиликлар
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАҚИДА
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади
Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.
Фермер хўжалиги рахбарлари ва хисобчилари диққатига !!!
Сиз фаолият кўрсатаётган фермер хўжалиги томонидан белгиланган 1-fx shakli (ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА йилда 2-марта) хисоботининг 2022 1-июль холатига ўз муддатида(ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай) e-Stat4 орқали ўз муддатида электрон тарзда тақдим этишингизнинг сўраймиз.
Тўрақўрғон туман статистика бўлими
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР,БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАХБАР ВА ХИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 47-сон иловаси 4-мехнат шакли (чораклик) Давлат статистика ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай электрон тарзда тақдим этишнинг эслатади.
Туман статистика бўлими
4 oyda 1,003 trln. soʻmlik sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilgan
2022- yilning yanvar-aprel oylarida Toʻraqoʻrgʻon tumanida 1,003 trln. soʻmlik sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilgan.
Oʻtgan yilning mos davriga nisbatan sanoat ishlab chiqarishning fizik hajm indeksi 117,6 % ga teng.
Sanoat ishlab chiqarish tarkibida iste'mol tovarlari jami sanoat ishlab chiqarishidagi ulushi 23,8 % ni tashkil etdi.